Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№36, 23.08.2012

СИЗ НИМА ДЕЙСИЗ?

ЁЛҒОН КЕРАКМИ?

Инсонни ҳаётда беобрў қиладиган, ишончга путур етказадиган нарса - бу ёлғон сўздир. Ёлғон сўзлаб ҳали шу вақтгача ҳеч ким яхшиликка етмаган. Шундай инсонлар бор, кўзга тик қараб туриб фақат ёлғон гапларни сўзлайди. Шунингдек, ўз манфаати йўлида кўпчиликни "чув" тушириб юрганидан ғурурланиб ҳам қўяди. Афсуски, ёлғон сўзлаб иш битказувчи кимсалар охир-оқибат ўзларини мулзам қиладилар, холос. Чунки эл назаридан қолиш оқибати - шармандаликдир.

Шу боис ҳам киши ҳар қандай вазиятда ўзини тута билиши, одамларни ҳурмат қилиши керак. Бир инсон сизга ишонч билдирдими, унинг ишончини суистеъмол қилманг.

Айниқса, ўқув муассасаларида таълим олаётган ўқувчи-талабалар устоз ва мураббийлари бераётган илмга эътиборли бўлиши, уни қадрлаши керак. Тарбия бериш иштиёқидаги ҳар бир ўқитувчи шогирдини аввало, ростгўйликка ундайди.

Яхши инсон ҳеч қачон ёлғон сўзламайди. Бироқ шундай вазиятлар ҳам бўладики, рост гапирса кимгадир азият етиш мумкин. Аввало, сўзларни ўз ўрнида ишлатиш лозим. Зеро, донишмандлар айтганидек: бир сўзни ўрганиш учун олти сониялик вақт кифоя. Аммо сўзларни ўрни-ўрнига қўйиб ишлатишни ўрганишга олтмиш йил ҳам камлик қилади...

Хотима ўрнида бир ривоятни эслашликни жоиз деб билдик.

Бир куни овчи кийик овлаб юрган экан. Иттифоқо, кийик бир кишининг ёнгинасидан қочиб ўтиб, бутазорга яширинибди. Овчи келиб ундан сўрабди: "Шу ердан кийик қочиб ўтдими?"

Киши ўнғайсизланиб, ўйланиб қолибди: кўрдим деса, бечора кийик ўлдирилади. Кўрмадим деса, ёлғон гапирган бўлади ва ўзи гуноҳга ботади. Шунда мулоҳаза қилиб, шундай деган экан: "Кўзларим кийикни кўрдилар-у, аммо гапиролмайдилар. Тилим гапира олади-ю, аммо кийикни кўрмади..."

Овчи бу гапдан ҳайрон бўлибди ва кийикни қувишдан воз кечибди.

Шундай экан, ёлғоннинг ҳам вақти-соати, меъёри бор...

Қамардин ШАРОБИДДИНОВ,

Асака тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди