Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№36, 23.08.2012

КЎНГИЛДАГИ ГАПЛАР

НАВОИЙ ҲИКМАТЛАРИ

"Ернинг тириклиги одам билан, инсоннинг тириклиги илм билан, илмнинг тириклиги амал билан бўлур". Бу каби ҳикматлар буюк донишмандларимиздан қолган ўлмас меросдир. Биз эса устоз муаллим Ҳазрат Навоийнинг сўз гавҳарларини ёш авлодга етказамиз.

Айтинг-чи, бошқаларга ўргатишдан аввал бунга ўзимиз қай даражада амал қиляпмиз?

Агар бор эса поклик нияти,

Анга ёр ўлур поклар

ҳикмати...

дейди сўз мулкининг султони.

Демак, дилимиздаги ниятларимиз ҳақиқатан ҳам пок бўлса, шундагина ўқувчига буни обдон уқтира оламиз.

Не тақдирдур дафъи

осон эмас,

Киши кўрмайин они

имкон эмас.

Гар иш фикрини топти

тадбир ила,

Бу тадбири туз келди

тақдир ила.

Ҳам эрмас анинг рою

тадбиридин,

Ки ул ҳам эрур Тангри

тақдиридин.

Ҳикматлар маъносидан маълумки, киши бу дунёда кўплаб синовларни енгиш учун туғилган. Мулоҳаза қилинса, бировнинг ақллилиги учун бойлик берилмас, ўзганинг ақлсизлиги учун камбағал қилинмас экан. Заҳмат чекишларнинг бари вақтинчалик, синов тариқасидаги восита, холос...

Ушбу ақиданинг туб моҳияти ҳам ён-атрофимиздаги одамлар ҳамда содир этилаётган воқеликларни ибрат қилиб кўрсатишдир. Шундагина инсонлар томонидан лоқайдлик ёки кибр каби иллатлар камроқ содир этилади.

Шунингдек, қуйидаги байтларда Ҳазрат Навоий томонидан инсоннинг тили ва дили бир хил бўлиши кераклиги айтилмоқда.

Кимники инсон десанг,

инсон эмас,

Шаклда ҳам, феълда ҳам

яксон эмас.

Яъни, киши инсон деган юксак номга эришиш учун тили билан дилини яксон (бир) тутиши керак экан.

Киши таълимдан топса

маломат,

Топар илм аҳли олдинда

ҳижолат.

Таълим олишдан, яъни тил билан дилни бир тутишдан маломат топган кимса (эринган, хушламаган) жамики ўтганлар руҳи ҳамда айни кунларда яшаётган илм аҳли - тили билан дили бир кишилар олдида ҳижолат бўлиб қолар экан. Шу сабабли, инсон тили билан дилини бир хил тутишга интилмоғи керак.

Бир сўз билан айтганда, Навоийнинг ҳикматларига амал қилиш инсонни шубҳасиз комилликка етаклайди.

Икромжон МИРЗАРАҲИМОВ,

Асака туманидаги 38-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди