№36, 23.08.2012 Пазанда маслаҳати
ҲЎЛ НОРИН
Керакли масаллиқлар: Хамири учун: 500 гр. ун, 1 стакан сув, 1 чой қошиғида туз.
Шўрвасига: 300 гр. гўшт, 300 гр. қази, 2 литр сув, 2 бош пиёз, лавр япроғи, 10-15 дона қора мурч, талабга кўра туз.
Тайёрланиши: Чучвара тайёрлангандек қилиб хамир қорасиз, қалинлигини 3 мм. қилиб ёйгач, эни 3-4 см. келадиган тасмаларга бўлиб чиқасиз. Унча ёғли бўлмаган гўшт билан қазини 2 соат давомида қайнатиб пишириб оласиз ва олиб совутиб қўясиз. Шўрвасига тайёрланган хамирни солиб пишириб олгач, ўқловга осиб, бироз селгитиб оласиз, сўнг юзига доғланган пахта мойи суртиб сомон шаклида тўғрайсиз. Гўшт ва қазини ҳам шу усулда тўғраб, мурчга эзилган пиёз билан бирга ҳамма масаллиқни бир-бирига қориштириб аралаштирасиз.
Дастурхонга тортишда косаларга солиб, устидан шўрва қуясиз ва узум сиркаси сепилса, таом янада мазали бўлади.
|