№36, 23.08.2012 Орастахона
ОППОҚ ЮЗЛИ БЎЛИШ УЧУН...
Юзингиз оппоқ ва тиниқ бўлиши учун қуйидаги тадбирни ҳафтада икки марта қўллаб туринг.
Бир ош қошиқдан творог ва қаймоқ, бир чой қошиқда туз олиб, ҳаммасини яхшилаб аралаштиринг. Аралашмани юз ва бўйин қисмига охиста суртиб чиқинг. 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб, озиқлантирувчи кремдан суртиб олинг.
СЕПКИЛЛАРНИ КЕТКАЗИШ УЧУН...
Бир боғ петрушкани бир литр сувда 10 дақиқа давомида милдиратиб қайнатасиз. Бироз совутгач, арчиб тозаланган 1 дона лимон шарбатини петрушка сувига аралаштирасиз.
Тайёр бўлган аралашмага озроқ пахтани ботириб, юзингизга суртасиз. Ушбу тадбирни ҳар куни икки маҳал бажарсангиз кифоя.
НИГОРА тайёрлади.
|