Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№36, 23.08.2012

"01" ОГОҲЛАНТИРАДИ

ЁНҒИННИНГ ОЛДИНИ ОЛАЙЛИК!

Олов - инсон учун фойдали. У иссиқлик ва ёруғлик, боқий ҳаёт, аммо шу билан бир қаторда ҳалокат ва кулфат воситаси ҳамдир. Бу - табиатнинг қарама-қаршилигидир.

Ёнғин ўчирувчилар доимо мана шу қарама-қаршиликлар ичида олов билан кураш олиб боради. Улар кези келганда, жабрланган инсонларни қутқариш мақсадида мана шу жаҳаннам оғзига кирадилар. Чунки уларнинг вазифаси ёнғин ичида қолган инсонлар ва уларнинг моддий бойликларини қут-қаришдан иборат. Аслини олиб қаралганда, ўт ўчирувчилик дун-ёдаги энг хавфли касблардан бири ҳисобланади.

Аждодларимиз узоқ йиллардан бери оловни фақатгина эҳтиёжлари йўлида ишлатишга урунганлар. Аммо бу тилсиз ёв ҳар доим ҳам инсонга бўйсунавермайди.

Шундай ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан жойларда текширишлар, кенг кўламли тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Айниқса, халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами - Мустақиллик байрамини тинч-осойишта ўтказиш учун астойдил ҳаракат қилмоқдалар.

Вилоятдаги байрам тадбирлари ўтказиладиган 873 та маскан, ана шу масканлар яқинида жойлашган 248 та корхона, 1180 та аҳоли турар жойлари, 52 та кўп қаватли турар жой бинолари соҳа ходимлари томонидан текширилиб, улардаги ёнғин хавфсизлиги ҳолатлари тўлиқ ўрганиб чиқилди. Мавжуд камчиликлар бартараф этилди.

Азиз ҳамюртлар! Ўзингиз ва оила аъзоларингизни ўт балосидан сақлаш учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг. Зеро, бепарволик ўзингизга қимматга тушмасин.

Истиқлол байрамини кўнгилдагидек ўтказайлик.

Эркинжон ЖАББОРОВ,

вилоят ИИБ ЁХБ катта

муҳандиси, майор.

Бекзод ПОЗИЛОВ,

Андижон шаҳар ИИБ ЁХБ

1-ХЁХО инспектори, кичик сержант.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди