№37, 30.08.2012 МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
Ватанимиз равнақи, тараққиёти йўлидаги самарали фаолияти, алоҳида хизматлари учун мамлакатимиз Мустақиллигининг 21 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан, бир гуруҳ юртдошларимиз турли унвон ва Давлат мукофотларига сазовор бўлдилар. Тақдирланганлар орасида андижонлик қуйидаги хотин-қизлар бор:
"Меҳнати шуҳрати"
ордени билан
Бозорбоева Олияхон - Бўз туманидаги "Маъруфобод" маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси.
"Эл-юрт ҳурмати"
ордени билан
Эгамбердиева Хайрихон Расуловна - Марҳамат туманидаги "Мингтепа" маҳалла фуқаролар йиғини раиси.
"Шуҳрат" медали билан
Нурматова Салимахон - меҳнат фахрийси, Избоскан тумани.
Абидова Дилфуза Абдурашидовна - Балиқчи туманидаги "Хўжаобод" масъулияти чекланган жамиятининг тикувчиси.
Исраилова Шоирахон Баҳодировна - Андижон шаҳридаги "Шоира-бону-78" хусусий фирмаси директори.
Ҳайдарова Ойшахон Мирзақуловна - Булоқбоши туманидаги "Шарқ юлдузи" маҳалла фуқаролар йиғини раиси.
Ҳалилова Матлуба Ҳасановна - Балиқчи тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.
Юн Раиса Павловна - Балиқчи туманидаги "Оқ том" хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси.
Комилова Замира Мамировна - Қўрғонтепа туманидаги 4-болалар мусиқа ва санъат мактабининг мусиқа ўқитувчиси.
Қўчқорова Ҳуршида Ваҳобовна - Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими масъул котиби.
Тожибоева Гавҳархон Тилаболдиевна - Булоқбоши туман марказий маданият уйи директори.
Барча мукофотланганларни газетхонларимиз номидан муборакбод этамиз.
|