№37, 30.08.2012 ИСТИҚЛОЛ ЙЎЛЛАРИ
Шаҳрим кўчалари кўнглимдек ёруғ,
Сонсиз чироқлардан таралади нур.
Кўпни кўрган бобом дуоси қутлуғ,
Дер: Тангрим, ўзингга минг бора шукр!
Юкинг ерда қолмас, кўчага чиқсанг,
Учқур машиналар ўзимизда бор.
Бу ҳам бир бахт эрур, мағзини чақсанг,
Пойгада етолмас энг учқур тулпор.
Йигирма бир ёшли мардона юртим,
Келажак йўлидан борадир дадил.
Истиқболим порлоқ тарихим қадим,
Сафма-саф ютуқлар сўзимга далил.
Кўкўпар бинолар шаҳрим зийнати,
Мана бу - Бобуршоҳ, бу - Ўзбекистон.
Юрган сари ошар қалбим ҳайрати,
Истиқлол йўллари ёруғ ва равон!
Икромжон АСЛИЙ.
|