Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№37, 30.08.2012

ШУКРОНАЛИК "ШУҲРАТ"И

Истиқлолнинг 21 йиллик шодиёнаси Избоскан туманининг Янгиобод маҳалласида истиқомат қилаётган 112 ёшли Салимахон она Нурматова қувончига эш бўлди. Онахон давлатимиз мукофоти "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

Шу ёшда ҳукуматнинг катта мукофотини қабул қилганидан кўзлари севинчдан порлади. Бундай дориламон кунлардан минг айланиб, минг ўргилди. Тилидан шукроналик тушмади. Ўтган қийинчиликлар ортда қолди. Турмуш ўртоғи эрта вафот этгач, олти нафар болаларини оёққа турғазгунча чеккан изтироблари, колхозда тупроқ кечиб, ғўзани ундиргани, минг эгилиб, пахтадан хирмон уйгани бугун эсидан чиқиб кетди, гўё.

Ўша машаққатли кунлари учун ҳозир дориламон замонда яшаб, эл-юрт эҳтиромига сазовор бўлаётганини эса ҳаёти мисолида кўрди.

- Ҳозирги ёшларга, қишлоқдошларимга ҳавасим келади, - дейди момо. - Ҳеч нарсага муҳтожликлари йўқ. Уйлар, кўчалар, мактаблар, дўконлар - ҳамма нарса муҳайё. Бу ҳурлик нишонаси, истиқлол неъматидир.

...Онахон юз ёшдан ошган бўлса-да, ҳамон тетик, бардам. Қишлоқ, маҳалладошларининг тўй-тўркини, маросимларида қатнашишга ҳаракат қилади. Бувининг фарзандлари, неваралари ҳамда чеваралари ҳам эл-юртга нафи тегадиган инсонлар бўлиб етишган.

Байрам, тўй-тўркинларда онахоннинг ҳовлиси нақд тўйхонага айланиб кетади. Олти нафар фарзанди, 43 набираси, 113 нафар чевараси, 56 нафар эваралари буви атрофида парвона.

Пиру-бадавлат момо эса Яратганнинг берган умрига, кўрсатган кунига шукроналик келтиради. Ана шу шукроналик сабр-бардош, бағрикенглик унинг кўксига "Шуҳрат" медалини тақди. Оддий қишлоқ онахонининг шуҳратини юртга ёйди.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди