№37, 30.08.2012 ИФТИХОР
УЛУҒ ЮРТ ФАРЗАНДИМАН
Юртимизда бугунги кунда келажагимиз эгалари бўлган ёшлар учун катта имкониятлар яратилган. Вилоятимиздаги коллеж, академик лицейлар, уларнинг замонавий техника воситалари билан тўла жиҳозланиши, турли хил кўрик танлов ва мукофотларнинг таъсис этилиши шулар жумласидандир. Шунингдек, жамиятимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўлақонли таъминланган. Бунинг натижаси ўлароқ, аксарият ёшларимиз мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда нафақат жамиятда ўз ўрнини топмоқда, балки юксак марраларни забт этмоқдалар.
Ана шундай ёшлардан бири Гуласал Маматқодировадир. У Олтинкўл туманида таваллуд топган. Оиладаги уч қизнинг кенжаси. Ҳозирда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлимида иш юритувчи вазифасида меҳнат қилмоқда. Бугунги кун талабидан келиб чиқиб, компьютер сирларини ўрганди. Ёш бўлишига қарамай, инглиз, рус тилларида бемалол мулоқот қила олади. Орзуси - келажакда таржимон бўлиш.
- Мен устозларимга ҳавас қилганман ва ўз касбимнинг устаси бўламан, деб ҳозирги ишимга меҳр қўйганман, - дейди Гуласал Маматқулова. - Бугун мен йигирма бир йиллик тўйини нишонлаш арафасида турган мустақил Ватанимнинг энг бахтиёр фарзандларидан бириман, дея айта оламан! Чунки юртимиз тинч. Биз ёшларнинг камоли учун барча имкониятлар бор. Шундай юрт - Ўзбекистонда яшаётганимдан чексиз фахрланаман.
Нурилло ТЎХТАСИНОВ.
|