Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№37, 30.08.2012

МУБОРАК ҚАДАМЖОЛАР

"ҚОРАБОШ ОТА" ЗИЁРАТГОҲИ

Андижон туманидаги Бўтақора қишлоғида жойлашган "Қорабош ота" зиёратгоҳи икки минг йилдан ортиқ тарихга эга. Бўтақораликлар ва зиёратчилар учун бу жой энг аввало, ёзнинг саратон жазирамасида ўзининг мўътадил иқлими, ҳаётбахш булоқлари билан қадимдан мўътабар саналган. Ҳам ибодат, ҳам дам олиш маскани сифатида эъзозланган. 1960 йилларда шу зиёратгоҳ яқинидан топилган ХIV асрга оид қабр тоши ("Қайроқ тош" дейилади) Бўтақора қишлоғининг чиндан ҳам қадимий маданий-маърифий масканлардан бири эканлигидан гувоҳлик беради.

Вилоят Ўлкашунослик музе-йида сақланаётган мазкур қабр тошига сулс хатида қуйидаги ёзув битилган: "Ушбу мунаввар қабру муаттар жойга хижрийдан етти юз йигирма уч бўлганда (мелодий 1323 йил) сафар ойининг ўн тўққизида етмиш беш ёшда вафот этган Сайид Ҳусайин бинни Муҳаммад бинни Муҳаммад ал-Бухорий қўйилдиким, бу шахс шариат соҳасида донишманд, ҳаким, қатор илму фанларни Маккада бўлган чоғларида ўзлаштириб эгаллаган. Муҳаммад Пай-ғамбар ҳалифа авлодидин, ҳақиқий дин учун курашиб, ҳаёти ва фаолияти давомида кўп қийинчиликларни бошидан кечирган, Ислом аҳли ичида забардастлиги билан танилди. Аллоҳ унга ёр бўлсин".

ХVII асрда улуғ аллома, пиру устоз, сўфийлик, тариқат ва тасаввуф билимдони Офоқ Ҳожа ҳазратларининг муридларидан бири Қорабош ота (асли исми номаълум) исмли улуғ зот бу жойни ўзига қароргоҳ қилгач, янада азиз ва муқаддас бўлди. У зот одамларни дину диёнатга, эътиқодга, иймон, инсофга етаклади. Қорабош ота ҳазратларининг улуғлиги, кароматгўйлиги ва ноёб фазилатлари ҳақида эл орасида кўплаб ҳикояту ривоятлар бор. Улардан бирида айтилишича, Бўтақора қишлоғини сув билан таъминлаб келаётган Қорабош ариғи ўша даврда, у инсон кароматлари билан бунёд бўлган экан. Бунга гувоҳ бўлган кексаларнинг айтишича, "Кароматгўй Қорабош ота то Қиёматгача ҳозир-у нозир", дея шўролар даврида бу табаррук зот ва масканларга беҳурматлик қилган айрим эътиқодсиз одамларнинг фожеалари ҳақида эслайдилар.

Зиёратгоҳ, қўҳна қабристон, асосий ариқ ва қишлоқнинг ўзи ҳам "Қорабош ота" номи билан аталади ва бевосита бир-бирига боғлиқлиги бор. Зиёратгоҳда инсонга тетиклик бахш этувчи, тана ҳужайраларигача покловчи "Катта булоқ" ва "Қизбулоқ" номли шифобахш булоқлар бор. Зиёратчилар бу ерга деҳқончиликларига барака, мушкулларга енгиллик, хасталикларга шифо, ҳожатларига равонлик сўраб, бефарзандлар эса фарзанд тилаб қадам ранжида қиладилар. Барча ўтган улуғларга, ўтган авлод-аждодларга атаб эҳсон, тиловат қиладилар, шифобахш булоқ сувларидан жисмоний тетикликка эга бўладилар.

"Қорабош ота" зиёратгоҳи "Диққатга сазовор жой" - маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасига олинган.

Дилшодбек ЮСУПОВ,

вилоят адабиёт ва санъат музейи раҳбари ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди