Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№37, 30.08.2012

ИСТИҚЛОЛ - НЕЪМАТЛАР СУЛТОНИ

Халқимиз азал-азалдан меҳмондўстлиги, бағрикенглиги ва меҳру саховати билан дунёга донг таратган. Айниқса, Аллоҳ назар қилган жаннатмакон юртимиз Истиқлолга эришгандан сўнг қисқа давр ичида мамлакатимиз ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ҳаётида жуда катта ижобий ўзгаришлар юз берди, асрларга татигулик ишлар амалга оширилди.

Ёшларимиз Истиқлол шарофати туфайли ривожланган чет давлатларда ўқиб, малакали мутахассислар бўлиб етишмоқдалар. Юртимизда Истиқлол қуёши порлаганидан сўнг халқимизнинг азалий орзулари рўёбга чиқди. Миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Айниқса, динимизга, фуқароларимизнинг эркин эътиқод қилишларига берилган эътибор ва эъзоз таҳсинга лойиқдир. Авваламбор, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида виждон эркинлиги алоҳида кўрсатилган бўлиб, ҳар бир ўзбекистон фуқароси хоҳлаган динга эътиқод қилишлик ҳуқуқига эга, деб алоҳида бандлар билан белгилаб қўйилганлиги қувонарлидир.

Ислом динига берилаётган эътиборни вилоятимиз мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Бугунги кунда вилоятимизда 180 та жомеъ масжидлари эркин ҳолда фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари, ота-боболаримизнинг жуда кўпчилиги орзу қилиб етиша олмаган Ҳаж ва Умра сафарларига шу йилнинг ўзида вилоятимиздан 600 нафардан зиёд киши бориб, ибодатларни тўла тўкис адо қилиб, ҳукуматимиз раҳнамолигида диёримизга қайтиб келдилар. Яна шуни қувонч билан айта оламизки, юртбошимиз томонидан Моҳи Рамазон Шарифни муносиб кутиб олиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги барча мўмин-мусулмонларни беҳад қувонтирди.

Муборак Рамазон ойларида таровеҳ намозларини, шунингдек, Ҳайит намозини хотиржам ўқишлари учун барча шароитлар яратиб берилди. Бундан ташқари, кам таъминланган оилаларга ҳадялар улашилиб, ифторликлар ташкил қилиб, уларни хурсанд қилишликка муваффақ бўлмоқдамиз. Албатта, бу каби неъматларга ҳар қанча шукроналар қилсак арзийди.

Аллоҳ таоло ўз каломида марҳамат қилади: "Роббингиз томонидан берилган неъматларга шукр келтирсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир" ("Иброҳим" сураси, 7-оят).

Шоли курмаксиз бўлмаганидек, орамизда юртимиз тинчлигини, осойишталигини кўра олмайдиган турли кимсаларнинг учраб турганлиги ачинарли ҳолдир. Улар динимизни ниқоб қилиб ўзларини турли номлар билан атаб Исломга лой чаплашга ва тинчлик-барқарорликни издан чиқаришга ҳаракат қилмоқдалар. Бундай кимсалардан доимо огоҳ бўлайлик.

Ислом дини тинчликка, ростгўйликка, адолатга ва доимо шукр қилишликка ундайди. Бетоқатлилик, судхўрлик, ақидапа-растлик, зинокорлик, қиморбозлик ва гиёҳвандлик сингари қабиҳ ишлар қаттиқ қораланади ва унинг инсониятга келтирадиган зарарлари ҳақида Қуръони Карим оятларида ва Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг Ҳадис шаърифларида очиқ, равшан баён қилинади.

Аллоҳ таоло: "Эй, имон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз", деган ("Моида" сураси, 90-оят).

Шу ўринда, барча юртдошларимизни огоҳликка чақирар эканмиз, Ватанимиз тинчлигини, хотиржамлигини асрашга, Мустақиллигимизни қадрлашга даъват қиламиз. Яқинлашиб келаётган улуғ айём - мустақиллигимизнинг 21 йиллик тўйи билан бутун халқимизни, ватандошларимизни муборакбод этамиз.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзи бераётган неъматларга шукроналик билан яшайдиган бандалари қаторида бўлишликни насиб этсин.

Ҳожиакбар ЯҲЁЕВ,

Андижон шаҳридаги

"Зубайр ибн Аввом" жоме масжидининг имом-хатиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди