Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№37, 30.08.2012

Пазанда маслаҳати

"ОРОМБАХШ" ТАОМИ

Керакли масаллиқлар: Бир дона пиёз, 2 донадан картошка ва тухум, бир боғ кўкат, 200 гр. қайнатиб пиширилган гўшт, 150 гр. ўсимлик ёғи, туз ва қора мурч таъбга кўра.

Тайёрланиши: Картошкани сомонча шаклида тўғраб, доғ бўлган ёғда қовуриб пиширасиз. Кўкат ва пиёзни майда тўртбурчак, гўштни сомонча шаклида тўғрайсиз. Сопол товага қовурилган картошка, пиёз, гўшт, кўкатни устма-уст қилиб жойлаштириб, устига тухум чақасиз ва туз, зиравор, мурч сепиб, овқат устини ёпасиз. Таомни газ духовкасига қўйиб, 20 дақиқа давомида пиширасиз. Тайёр бўлгач, таомни ликопга охисталик билан оласиз ва кесиб дастурхонга тортасиз.

"МАФТУН" САЛАТИ

Керакли масаллиқлар: 2 та пўсти арчилган помидор (помидорни 5 дақиқага иссиқ сувга солиб қўйсангиз пўсти осон арчилади), яримта лимон, 100 гр. бринза, ярим бўлакдан қизил ва оқ карам, бир дона бодринг, бир боғдан кашнич ва салат барги, бир дона қизил булғор қалампири, зайтун ёки салат ёғи, туз таъбга кўра.

Тайёрланиши: Помидорни ўртача катталикда қилиб тўртбурчак шаклида, оқ ва қизил карам, ярим боғ кашнич, салат баргини майдароқ, булғор қалампирини халқасимон тарзда тўғрайсиз. Масаллиқларни битта идишга солиб, лимон сувини сиқиб, туз билан аралаштирасиз.

Ликопнинг икки четига оқ карам баргидан қўясиз ва ўртага салатни жойлаштирасиз. Қирғичнинг катта тарафидан чиқарилган бринзани салат устидан сепасиз. Салат ўртасига қолган кашнични тик ҳолатда қўйиб, безайсиз.

"Тўмарис мерослари" ўқув маркази пазандалик курси раҳбари Дилнозахон ШОКИРОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди