Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№38, 06.09.2012

ИЖОДКОРЛАР БАЙРАМИ

Қўрғонтепа туман ҳокимлигида вилоят матбуот ва ахборот бошқармасининг халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - Истиқлол байрамига ҳамда "Қўрғонтепа ҳақиқати" газетасининг ижодий тажрибаларини ўрганишга бағишланган сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоятдаги босма ОАВ раҳбарлари, ижодкорлар, меҳнат фахрийлари, туман газетаси муштарийлари ва ижодкор ёшлар иштирок этди.

Байрам тадбирида сўз олган вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи А. Султонов, туман ҳокими А. Эргашев, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Н. Саидовлар юртимизда, хусусан, вилоятимизда босма оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ўрни ва роли, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва юксалтириш учун берилаётган эътибор хусусида гапириб, барчани улуғ байрам билан муборакбод этдилар.

Анжуман қатнашчилари "Қўрғонтепа ҳаёти" газетасининг тарихий йўли, ижодий ютуқлари билан яқиндан танишдилар. Якунда туман газетаси равнақига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ижодкорлар, меҳнат фахрийлари туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Шундан сўнг ижодкорлар бир пиёла чой устида суҳбатлашиб, ушбу байрам тадбирини кўтаринки кайфиятда ўтказдилар. Туман маданият ва спорт бўлими тасарруфидаги бадиий жамоалар, санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар даврага ўзгача файз киритди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди