№38, 06.09.2012 ИЖОДИЙ КЎРГАЗМА
Андижон вилоят адабиёт ва санъат музейи ҳамда Бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан Андижон шаҳридаги "Қалъа" ёдгорлик мажмуасида мусаввирлар Абдуваҳоб Ахранов ва Нўъмонжон Ҳолмирзаевларнинг ижодий кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазманинг очилиш маросимида сўз олганлар юртимизда ижод аҳлига яратиб берилаётган кенг имкониятлар, кўрсатилаётган ғамҳўрликлар, шунингдек, мусаввирлар А. Ахранов, Н. Ҳолмирзаевнинг ижоди хусусида сўз юритдилар.
Кўргазмада мусаввир-ижодкорларнинг намойиш этилган она Ватан, табиат гўзалликлари, юртимиз, юртдошларимиз ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар акс эттирилган асарлари барча меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
А. МАМИТАЛИЕВ.
|