№38, 06.09.2012 ЯНГИ КОРХОНА
Мустақиллигимиз байрами арафасида Хўжаобод тумани Манак қишлоғининг чегара ҳудудларида истиқомат қилаётган эллик етти нафар кам таъминланган оилага "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Хўжаобод тумани бўлими томонидан саккиз юз бош парранда ва турли совға-саломлар топширилди.
Шунингдек, туманлик тадбиркор Рустамжон Зокиров "Мустаҳкам файзли текстил" хусусий корхонасини ташкил этди. Корхонада 30 нафар ишчи доимий иш ўрнига эга бўлиб, корхонада кунига 1500 дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
У. МАМАРАСУЛОВ,
Хўжаобод тумани.
|