№38, 06.09.2012 СПОРТ МАЖМУАСИ БУНЁД ЭТИЛДИ
Марҳамат туманининг Деҳ-қонобод маҳалласида "Ўзбекистон" спорт комплекси қуриб битказилди. Спорт комплекси тадбиркор Қобилжон Обидовнинг ўз маблағи ҳамда "Қишлоққурилишбанк"нинг кредити ҳисобига қурилган бўлиб, ундан иккита мини футбол майдончаси, дам олиш маскани, салқин ичимликлар ва музқаймоқ дўконлари ўрин олган.
Иншоотнинг очилиш маросими катта тантана қилиниб, шу куни маҳалла аҳлига байрам дастурхони ёзилди ва кам таъминланган оила фарзандларидан 13 нафарининг ҳатна тўйлари ўтказилди.
С. МАМАСИДИҚОВА.
|