Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№38, 06.09.2012

СИЗНИ ДЕСАМ...

Сизни десам, кўзларимда кулар кулгу,

Пойингизга нисор бўлар муҳаббатим.

Рашк ўтидан юрагимга тушар ғулу,

Меҳр кутиб меҳр тутар садоқатим.

Сизни десам, унутилар бор аламлар,

Тошиб кетар дилда севинч деган туйғу.

Мадҳингизни тугатолмас бу қаламлар,

Нигоҳларни ташлаб кетар буткул уйқу.

Сизни десам, бахт куйини чалар созлар,

Гўё бизни олқишлайди бутун дунё.

Лабларимда эриб кетар эрка сўзлар,

Сезилмайди шу кезларда ҳеч бир риё.

Сизни десам, мен ўзимдан буткул кечиб,

Юкинаман ишқнинг бори азобига.

Нетай бугун соғинч майин тўйиб ичиб,

Кетаяпман, сингиб вафо меҳробига.

Сизни десам...

Мен ўзимни унутаман...

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди