Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№38, 06.09.2012

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

ДЕПУТАТ МАСЛАҲАТЧИ

Маслаҳатчи масъулиятли вазифа. У одамлар билан ишлайди. Одамлар эса ҳар хил. Уларда ҳар хил феъл-атвор, характер шакл-ланган. Маслаҳатчи ана шу кишиларнинг қалбларига йўл топиш, зарур пайтда дардини эшитиш, муаммосини ҳал этиш, моддий ва маънавий кўмак бериш керак. Бу ишлар ўз-ўзидан бўлмайди. Бунда, аввало, маслаҳатчининг қалби катта бўлиши жоиз. Шунингдек, у мулоҳазали, фикри, ўйи тиниқ инсон бўлиши керак. Ана шундагина катта даргоҳ - маҳалланинг ишлари кўнгилдагидай бўлади.

Шу жиҳатдан Жамолхон Валихоновага ҳавас қилса арзийди. Сабаби, у мана, 8 йилдирки, маҳалла маслаҳатчиси. Президентимиз Фармони билан маҳаллаларга маслаҳатчи вазифаси жорий этилганда қўрғончаликлар унга ишонч билдиришган эди. Жамолхон шундан буён ўша ишонч туйғуси билан ишлаб келмоқда. Қўрғонча - Марҳамат тумани Қорабоғиш қишлоқ фуқаролар йиғинидаги аҳолиси кўп маҳаллалардан бири. 419 та хонадон, 646 та оиладан таркиб топган бу маҳаллада бугун жами 2387 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла аҳлининг кўпчилиги ҳунар-мандчилик билан шуғулланади. "Уста-шогирд" анъаналари намунали йўлга қўйилганлиги мазкур маҳалла ҳаётида яққол кўзга ташланади.

-Ҳунармандчилик яхши нарса-да, - дейди Жамолхон суҳбатимизда. - Чунки ҳунарли киши ҳеч қачон хор бўлмайди. Уни касби-кори, ҳунари боқади. Шунинг учун ҳам маҳалламиз аҳли бозор иқтисодиёти қийинчиликларини сезишмайди. Ҳар бир хонадонда оилавий бизнес яхши йўлга қўйилган. Улар фақат ўз меҳнатларидан манфаатдор, боқимандаликни билишмайди...

Жамолхон эришаётган ютуқлар бежиз эмас. Чунки у чин дилдан меҳнат қилади. Доимий изланишда, ўз ишини яхши билади."Энг намунали маслаҳатчи" кўрик-танловининг бу йилги вилоят босқичида иштирок этиши ҳам айнан хотин-қизлар масалалари бўйича қилган ишлари намойиши бўлди. Чунки Жамолхон маҳалла хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда изланиб ишлайди.

Дарҳақиқат, хотин-қизлар фаол бўлса, оилалар мустаҳкам, фарзандлар соғлом, маҳаллада барқарорлик, соғлом муҳит бўлади. Жамолхон Валихонованинг кўрик-танловда эришган ютуқларини ҳам изланишларининг самараси, дея эътироф этиш керак.

Ҳа, Жамолхон давримиз илғор аёлларидан бири. У депутат маслаҳатчидир. 2009 йилги сайловларда уни маҳалладошлари туман кенгашига депутат қилиб сайлашган. Депутат бўлгач эса унинг ташвиши биргина Қўрғонча эмас, балки Алитепа, Тошлоқ маҳаллаларида ҳам фаол иш олиб боради. Бу эса ҚФЙ ўрамидаги бир неча маҳалладаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашда Жамолхоннинг салмоқли ҳиссаси бор эканлигини кўрсатади. Биз унинг масъулиятли ишларида зафарлар тилаймиз.

Маҳфуза НОРБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди