№38, 06.09.2012 ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА
УМИДЛИ ЁШЛАР
Асака туманидаги 59-умумтаълим мактаби жамоаси ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 майдаги "Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 24 ноябрдаги "Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида"ги Фармони асосида иш олиб бормоқдалар. Бу ўқувчиларнинг спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишида катта роль ўйнамоқда. Мактабдаги 2286 нафар ўқувчи таълим олиш билан бир қаторда ўзлари қизиққан тўгарак машғулотларига мунтазам равишда қатнашиб келмоқдалар. Мактабда ташкил қилинган баскетбол, волейбол, енгил атлетика, стол тенниси, бадиий гимнастика, қувноқ стартлар тўгаракларидаги 830 нафар ўқувчи устозлари Равиль Шакиров, Алек Ким, Манзура Болтабоева, Фарида Назароваларнинг ишончини оқлаб, спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришмоқдалар. Баскетбол тўгараги аъзолари Маҳбуба Неъматжонова, Феруза Титева "Умид ниҳоллари" танловининг республика босқичида фаол иштирок этдилар. Стол тенниси бўйича М. Рўзиматова, З.Абдураҳмонова, енгил атлетикада Н.Азизова, О.Муҳаммаджонова, шахматда Д.Қўшоқовлар мазкур спорт мусобақаларининг вилоят босқичида яхши натижаларга эришдилар.
Ҳозирда мактаб таъмирдан чиқарилиб, фан кабинетлари кўргазмали қуроллар билан жиҳозланди.
Дарҳақиқат, янги ўқув йили нафақат таълим-тарбия, балки спорт соҳасида ҳам юксак натижаларнинг бошланишидир.
Моҳидил ҚОДИРОВА,
Асака тумани.
|