Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№38, 06.09.2012

ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР

ОРЗУЛАРИ БИСЁР ҚИЗ

Севинчой Жонодилова Булоқбоши туманининг Кулла қишлоғида туғилган. Оилада ёлғиз фарзанд бўлган Севинчойнинг спортга бўлган қизиқиши баланд эди. Буни билган ота-она қизалоқни Хўжаобод туманидаги 1-сонли мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган бадиий гимнастика тўгарагига беришди.

Севинчой айни пайтда тумандаги 1-умумтаълим мактабида таҳсил олмоқда. У мактабда аъло баҳоларга ўқиш билан бирга, спорт мусобақаларининг доимий иштирок этади. Жамоат ишларида фаол қатнашганлиги учун бир неча бор фахрий ёрлиқ ва диплом билан тақдирланган.

У 2010 йили вилоят умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги-мусобақаларда спортнинг бадиий-гимнастика тури бўйича фахрли биринчи ўринни эгаллаган бўлса, 2011 йили Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Андижон вилоят бўлими томонидан бадиий гимнастика бўйича ўқувчи-қизлар ўртасида ўтказилган туман очиқ биринчилик мусобақасида иккинчи ўрин соҳибаси бўлди. "Ёз - 2011" спорт мусобақасида учинчи ўринни олиб, диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Ҳа, бугунги кунда ҳукуматимизнинг истеъдодли қизларга бўлган эътибори, ғамхўрлиги беқиёс.

Севинчой келгусида Осиё ва Жаҳон чемпионатларида Ўзбекис-тон байроғини юқорига кўтариб, фахрли ўринларни эгаллашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. У тинмай изланиб, интилса, ўз орзуларига етишади.

Юлдузой ЎРМОНОВА,

Хўжаобод тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди