Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№38, 06.09.2012

ЖАРАЁН

ЧИРОЙ ОЧАЁТГАН БОҒЛАР

Вилоятимизда ҳамюртларимизнинг мазмунли дам олиши, маданий ҳордиқ чиқариши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Айниқса, замонавий кўринишда барпо этилаётган маданият ва истироҳат боғлари, уларда аҳолининг кўнгилли ҳордиқ чиқариши учун яратилаётган қулайликлар, хизмат кўрсатиш тизими кундан-кунга юксалиб бораётганлиги қувонарлидир. Айни кунда вилоятимизда бу борадаги ишларни янада яхшилаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 декабрдаги "2011-2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори бу борада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Ҳозирда вилоятимизда 23 та маданият ва истироҳат боғи фаолият кўрсатмоқда. Юқоридаги қарорга асосан 2011-2015 йилларда вилоятдаги барча боғларда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Жорий йилда дастур доирасида вилоят марказидаги А.Навоий номли, Чўлпон номли, Андижон шаҳар болалар, шунингдек, Асака, Андижон, Шаҳрихон, Марҳамат туманлари ҳамда Қорасув шаҳар маданият ва истироҳат боғларида кенг қамровли бунёдкорлик ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Айниқса, вилоят марказидаги А. Навоий номли ҳамда Андижон шаҳар болалар боғида олиб борилаётган ишларнинг кўлами анча катта. Мазкур боғларда мавжуд мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилиб, ўзига хос чиройли кўринишдаги гулзор ва майсазорлар барпо этилди, янги кўнгилочар ўйин ва аттракционлар ишга туширилди. Умуман, йилнинг ўтган олти ойи мобайнида ободонлаштириш, таъмирлаш, жиҳозлаш ва аттракционлар ўрнатиш мақсадлари учун А. Навоий номли боғга 207 миллион сўм, Болалар боғига 16 миллион 795 минг сўм маблағ йўналтирилди. Натижада боғларнинг қиёфаси янада яхшиланди, дам олувчилар учун турли қулайликлар яратилди, хизмат кўрсатиш сифати ҳам бирмунча ўсди. Энг асосийси, 20 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

- Боғимизда ҳажми 12х20 ҳамда 28х38 квадрат метр катталикдаги иккита болалар автодром аттракциони бунёд этилди, - дейди А. Навоий номли маданият ва истироҳат боғи директори Жамшидбек Маҳмудов. - Мазкур атракционларнинг фойдаланишга топширилиши андижонлик болаларнинг қувончига қувонч қўшди.

Боғишамолдаги "Боғи Бобур", Асака туманидаги Т. Эгамбердиев номли, Шаҳрихон туманидаги А. Беруний номли, шунингдек, Андижон, Қўрғонтепа, Пахта-обод, Олтинкўл туманлари маданият ва истироҳат боғларида олиб борилаётган ишларни алоҳида эътироф этиш жоиз. Уларда янги-янги аттракционлар, кўнгилочар ўйинлар қурилмалари, эртаклар қаҳрамонларининг ҳайкаллари ўрнатилди, музқаймоқ ва салқин ичимликлар дўконлари ва бошқа савдо ва хизмат кўрсатиш объект-лари, спорт майдонлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Меҳмонларга малакали ва сифатли хизмат кўрсатиш, мунтазам равишда қизиқарли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши йўлга қўйилди. Амалга оширилаётган ишлар натижасида дам олувчилар, боғларга ташриф буюрувчилар сафи тобора ортиб бормоқда

- Ёз мавсумида, айниқса, мамлакатимиз истиқлолининг қутлуғ 21 йиллик тўйи арафасида ва байрам кунлари маданият ва истироҳат боғларида кўнгилочар, маданий-маърифий тадбирлар, концерт дастурлари ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди Андижон вилояти халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази катта илмий ходими Бахтиёржон Мирзалиев. - Бу албатта, болажонлар қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат, истиқлолимизга шукроналик туйғуларини тарбиялашга хизмат қилади.

Минг афсуски, бу борада Булоқбоши туманидаги "Ёшлар", Андижон шаҳридаги "Чўлпон", Марҳамат туманидаги "Оналар ва болалар" боғларида эътиборсизлик туфайли кўнгилдагидек ишлар олиб борилмаётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Қўрғонтепа вилоятнинг энг чекка туманларидан бири ҳисобланади. Кейинги йилларда туман маданият ва истироҳат боғи раҳбар Хайрулло Мамажоновнинг саъйи-ҳаракати, туман ҳокимлиги, тадбиркорларнинг амалий ёрдами билан мазкур боғ тубдан яхшиланди. Биргина шу йилнинг ўтган даврида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари учун 220 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Ўндан зиёд савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, бир қанча янги аттракционлар ишга туширилди. Олиб борилаётган кенг қамровли ишлар самараси ўлароқ, боғ жамоаси "Намунали маданият ва истироҳат боғи" республика кўрик-танловининг вилоят босқичида биринчи ўринга сазовор бўлди. Айни кунларда ҳам бунёдкорлик ишлари изчил давом эттирилмоқда.

- Боғимиз ҳудуди 7,6 гектар майдонни ташкил этади, - дейди Қўрғонтепа туман маданият ва истироҳат боғи директори Хайрулло Мамажонов. - Боғимизда зоопарк барпо этилмоқда, қурилиш ишлари якунланмоқда. Зоопарк учун республикамизнинг турли жойларидан 20 га яқин турдаги ҳайвонлар олиб келинади ва яқин кунларда зоопарк ишга туширилади.

- Бир неча йил аввал туманимиз боғи анча кўримсиз, файзсиз эди, - дейди туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Ферузахон Абдуллаева. - Аҳоли, айниқса, болалар ва ёшларнинг маданий дам олиши учун бу ерда етарли қулайлик ва шароитлар бўлмаган. Бугунги кунга келиб боғимиз тубдан яхшиланди. Боғда аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, кўнгилли ҳордиқ чиқариш ва турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун барча қулайликлар яратилди.

Келгуси йилда Балиқчи туманидаги А.Тожибоев, Хонобод шаҳридаги А.Навоий номли, Андижон шаҳридаги Нодирабегим номли, Избоскан туманидаги "Пойтуғ" маданият ва истироҳат боғларида дастур доирасида капитал реконструкция ишлари, шунингдек, Улуғнор туманида янги маданият ва истироҳат боғи барпо этиш режалаштирилган.

Бир сўз билан айтганда, истиқлол шарофати билан ўзгача кўрк ва қиёфага эга бўлаётган маданият ва истироҳат боғлари халқимизнинг бўш вақтларини мароқли ўтказадиган, айниқса, ота-оналар фарзандлари билан кўнгилли маданий дам оладиган сўлим масканларга айланмоқда.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди