Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№38, 06.09.2012

ҲАЁТ ҲИКМАТЛАРИ

КУЁВ БЎЛДИНГИЗ, КЕЙИН-ЧИ?

Тўйингиз бўлди. Елкангизга қўйилган бу юк рўзғордир. Бу юз ор ва юз кор демакдир. Бир томонга қарасангиз - севикли жуфт. Бир томонда сизни умрларидан узиб ясаган ота-онангиз. Бир ёқда жигарбандлар.

Сиз учун уйлар қурилди, пуллар сарфланди. Ота-онангиз сиз туфайли келинли бўлдилар. Улар учун сиз шу бугундан бошлаб "катта" бўлиб қолдингиз. Бу "катта" бўлишингизни туғилган кунингиздан то тўйингизгача кутдилар. Уларнинг сизга аталган дуоларини китоб қилса бўлади. Ул дуолар ота-онангиз наздида тўйингиздан бошлабоқ ижобат бўладиганга ўхшайверади. Атрофдагилар сизни жиддий кузата бошлайдилар, ҳар бир ҳаракатингизни тарозуга соладилар. Бироқ, сизлар ҳамиша ҳам зийрак эмассиз: "Ота-онамнинг кечаги боласиман-да, улар менинг ҳамма феълимни кўтараверишади", дейсиз. Тўйгача қандай бўлсангиз, тўйдан сўнг ҳам ана шундай тутаверасиз ўзингизни - дарз кетиш шундан бошланади.

Ота-она уйланиб, "катта" бўлиб қолган боласидан катталардан кутадиган вафони кутади. Салгина ишингиздан ранжийдиган бўлиб қолади. Бунинг устига, сиздаги жами салбий жиҳатларни (аввалдан шундай бўлсангиз ҳам) келиндан кўра бошлайдилар. Қарабсизки, бегуноҳ келин ҳам хунук кўринади. Бу сатрларни ўқиб, сиз ёмон ота-оналар ҳақида ёзибсиз, дейишингиз мумкин. Йўқ, асло. Ўғил-қизи турмуш қурган ота-оналарнинг ҳаммаси шу тарзда нозик тортиб қолади. Бу табиий ҳолдир! Яна қизиғи шуки, келинни ўз қизидай авайлаган энг яхши қайнона ҳам кўнглининг бир чеккасида уни имтиҳон қилиб туради. Агар ота-онангиз орзу қилгандай, бирданига яхши томонга ўзгара бошласангиз, ҳаргиз, бу ҳолатга келиннинг ҳам таъсири бўлгандир, демайдилар. Фақат ўзингиздан мамнун бўлишаверади. Буни ҳам уларнинг фарзандга бўлган муҳаббати, деб уқмоқ жоиздир.

Ўғлоним, кўксимизда уриб турган юрак учун, бу ёруғ дунёни кўриб турган кўзимиз, тутиб турган қўлимиз ва босиб бораётган оёқларимиз учун ота-онамиз қошида қарздормиз. Тақдиримиз учун уларнинг қўшган ҳиссалари эса бебаҳодир. Ўзимизни-ю жуфтимизни қўйинг, бола-чақамиздан ҳам аввал ўшалар олдида бурчлидирмиз. Улар энг омонат, қўлдан кетиши яқин бўлган неъматларимиздир. Агар уларни рози қилишга улгурмас эканмиз, умримиз кўргуликлардан ҳоли бўлмагай.

Тўғрисини айтганда, одам кексайган сари ё асаби бўшашади, ё тили аччиғлашади, ё соғлиги чўкади. Бундай одамлардан ҳар доим ҳам рисоладагидай муомала кутиб бўлмайди. Шундай ҳолда дўст-ёрон, қўни-қўшни ундан узоқлашиши мумкин. Фақат фарзандгина безимаслиги шарт! Мана шундай пайтда бизга сабр, уларга эса меҳр, эътибор ғоят даркордир. Оилали бўлгач, айниқса, бу ҳақда кўпроқ ўйланг, ўғлоним, ва ишонингким, сиз билан ота-онангиз орасида қандай иқлим бўлган бўлса, эртага сиз билан болангиз ўртасида ҳам шу такрор бўлғусидур.

Сиз шуни уддалашга уринингки, ота-она сизга мослаб муомала қилмасин, сиз уларга мослашинг. Мослашиш ёшларга осондир. Кексаларнинг шу туриши ҳаётнинг минг бир чиғириғидан ўтган ҳолатидир.

Сиз ўзингизни шундай тутинг-ки, "болам бари эътиборини менга қаратяпти", деб ишонсинлар. Сиз шундай кўринингки, "боламиз биздан ҳеч нарсани аямайди", деб билсинлар.

Сиз уларга шундай меҳрибон бўлинг, токи шундай қобил боламизнинг дилини оғритиб қўймайлик, дея ўзларини қоидага солишга уриниб қолсинлар...

Инжиқ, бемор ота-онани кўз устида ардоқлай билган фарзанд ҳақиқий фарзанддир. Аллоҳ унинг ўзига ҳам шундай фарзанди солиҳлар ато қилгусидир.

Турсуной СОДИҚОВА


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди