№38, 06.09.2012 БИЛАСИЗМИ?
ВИТАМИН "В" ҚАЕРДА?
Витаминларнинг барчаси инсон саломатлигида ғоят муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, витамин "В" ўзининг бир қанча фойдали хусусиятлари билан организмимиз учун энг керакли моддалардан бири ҳисобланади. Кўп миқдордаги витамин "В" гуруҳи катта ёшли инсонлар миясидаги атрофияни икки баробарга камайтириш хусусиятга эга. Шунинг учун ҳам Альцгеймер хасталигининг биринчи белгилари сезилганидаёқ, бемор мазкур витаминларни қабул қила бошлаши шарт. Америкалик тадқиқотчи Альцгеймер номи билан аталувчи мазкур касалликка чалинганлар инъекция ва турли дорилар билан бир қаторда таркибида витамин "В" кўп бўлган маҳсулотларни ҳам мунтазам равишда истеъмол қилиб юришлари лозим.
Витамин "В" комплекси жигар, гуруч, ёнғоқ, сут, тухум, гўшт, балиқ, мевалар ҳамда яшил сабзавотлар таркибида жуда кўп миқдорда жойлашган.
Витамин "В"1 (тиамин) асосан дуккакли ўсимликлар ва кепак таркибида мўл-кўл жойлашган. Йирик тортилган ун, гречиха, сули, тариқ ёрмаси, нўхот, ловия, соя, пива ачитқиси, жигар ҳамда бузоқ гўшти каби маҳсулотлар мазкур витаминнинг булоғи ҳисобланади.
Витамин "В" 2 (рибофлавин)-га ғоят бой эканлиги билан қуйидаги озиқ-овқатлар ажралиб туради: сут ва сут маҳсулотлари, гўшт, балиқ, тухум, жигар, нон, гречиха ва сули ёрмалари.
Витамин "В" (пиродоксин, пиродоксамин)га бой бўлган асосий маҳсулотлар гўшт, жигар, ловия, гречиха, тариқ ёрмалари, тариқ уни ва ачитқи ҳисобланади.
Витамин "В" жигар, балиқ гўшти, пишлоқ ва творог таркибида ҳам кўп миқдорда бўлади.
Агар Сиз ҳам ўзингизда витамин "В"га эҳтиёж сезсангиз, юқорида санаб ўтилган маҳсулотларни истеъмол қилиш орқали бунга эришишингиз мумкин.
Феруза УСМОНОВА тайёрлади.
|