Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№38, 06.09.2012

(КИЧИК ҲИКОЯ)

КУЛМАГАН ЛАБЛАР

Ҳалимжоннинг уйдан кетганига беш йил бўлибди. Гарчи орадан йиллар елиб-югуриб ўтиб кетган бўлса-да, Ойша хола учун бу йиллар бир жойда тўхтаб тургандек гўё. Ҳалимжон кетар чоғи ортига бир бурилиб қараганида сўнгги бор кўз-кўзга тушди. Шу бўйи қайтиб кўришишмади.

Холанинг ёдида. Ўшанда Ҳалимжон уйга шитоб билан кириб келди-ю, шоша-пиша нарсаларини йиғиштира бошлади.

- Нима бўлди, болам? Тинчликми? - Ойша хола ҳануз ҳеч нарсага тушунмасди.

- Тинчликмас, тинчликмас!- бақира кетди Ҳалимжон.

У уйидан яширган пуллари-ю бир қатор уст-бошини олди. Онасига маҳзунгина бир боқиб қўйди-да, чиқиб кетди.

Ойша хола узоқ вақтгача ўғлининг дўстларидан унга нима бўлганини суриштира бошлади. Аммо ҳеч ким ҳеч нарса айтмади, айтолмади. Онаизор охири бедарак кетган ўғли ҳақида бирор хабар топиш мақсадида ички ишларга борди. Афсуски, ўғли аллақачон қамоқхона деб аталмиш зулматли макондан жой олган экан. Ички ишлар ходимлари нима иш бўлганини айтиб беришди. Ҳалимжон ўшанда дўстлари билан бир кафеда жанжал кўтариб, бир бегуноҳ одамнинг қотилига айланибди. Изини йўқотиш учун майитни яшириб қочаётган жойида орган ходимлари томонидан қўлга тушибди.

Шу-шу онаизор ёлғиз яшар эди. Бу ўтган йиллар Ойша холани адойи тамом қилди. Аммо бир дақиқа ҳам ўғлини унутмади. Бундай ноқобил ўғилнинг қилмиши юрак-бағрини чаёндай чақарди. "Қайси гуноҳларим учун бундай бўлди?" ... Шу каби саволлар Ойша холани тинч қўймасди. Ахир, у фарзандини шу кунларни кўриш учун боқмаган эди-ку. Қариган чоғида бу не кўргулик? Лекин минг афсуски, бу айни ҳақиқат. Дунёга келиб бахт нималигини билишга улгурмаган ўғли шундай аччиқ тақдир қурбони бўлди.

Ойша холанинг доимо ўғлининг камолидан табассум қиладиган, қувонадиган лаблари энди ҳеч қачон кулмайдиган бўлди.

Зуҳра ҚОРАБОЕВА,

талаба.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди