Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№38, 06.09.2012

МУЛОҲАЗА

ҚАРҒИШ МИСОЛИ БИР ЎҚ

Маҳалламизда Рисолат хола деса ҳамма танийдиган барвастагина аёл бор эди. Овози ҳам эркакларникига ўхшаш, юришлари ўктам. Келини Санобар рўзғорга ёрдам, деб бозордан келмайди. Болаларига қайнонаси қарайди. Лекин катта набираси Рустамжон Рисолат холанинг кўпам гапига кирмайди. Уни кўчадан уйга киргизолмаган буви охири уриб, сўкиб, қарғашга тушади.

- Хей, йигитгина ўлгур! Қачон одам бўласан-а, қачон эсинг киради-а?!

Буви учун бу оддийгина сўкиш эди, лекин ташқаридан эшитганлар ёқа ушлайди. "Ўз набирасини шундай қарғайдими?.."

Девор-дармиён қўшнимиз Ойниса хола эса нуқул набираси Бобурни "Уйингга буғдой тўлгур", деб уришади. Биз - болалар уларнинг набираларига жаҳл қилиб айтган сўзларини оддийгина қабул қилган эканмиз...

Йиллар ўтди. Ҳаммамиз ул-ғайдик. Рисолат холани кўп жиғига теккан, тўполончи Рустам безори болаларга қўшилиб, ҳаёти издан чиқди. Айни қирчиллама ёшида ёмон одамлар қўлида ўлиб кетди.

Ойниса холанинг набираси Бобур эса катта ўқишларда ўқиди. Колхозга раис бўлди. Бувиси айтганидай, уйи буғдойга тўлди.

...Шунга айтсалар керак-да, "Қарғиш - ўқ. Унинг ҳам яхши- ёмони бўлади. Тилингизга эҳтиёт бўлинг", деб.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди