Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№38, 06.09.2012

Пазанда маслаҳати

"ШИРИН" ПИРОГ

Керакли масаллиқлар: 200 гр. эритилган маргарин, бир пачка "Разрихлитель" (кўпиртма), 5 дона тухум, 3 пиёла ун, 200 гр. шакар, бир банка қуюлтирилган (сгушённое молоко) сут, 100 гр. ёнғоқ мағзи.

Тайёрланиши: Ёнғоқ ва қуюлтирилган сутдан бошқа барча масаллиқларни идишга солиб, миксерда яхшилаб аралаштирасиз. Суюқ хамир ҳосил бўлгач, ёғ суртилган махсус қолипга қуясиз ва газ духовкасида 30 дақиқа давомида 220 даража иссиқликда пиширасиз.

Пишган пирогни олиб, иссиқлигида устига қуюлтирилган сутдан қошиқ ёрдамида қалин қилиб суртиб чиқсангиз, сутнинг пирог ичига сингиб кетиши осон кечади. Сўнг пирог устига қирғичнинг майда тарафидан ўтказилган ёнғоқ мағзини сепасиз.

ДАРМОНДОРИЛИ САЛАТ

Керакли масаллиқлар: 150 гр. дудланган товуқ гўшти, 2 донадан картошка ва помидор, 100 гр. майонез, 150 гр. ўсимлик мойи, бир боғ кўкат, туз, қора мурч.

Тайёрланиши: Картошкани сомонча шаклида тўғраб, ёғда қовуриб оласиз. Товуқ гўшти, кўкат ва помидорни йирикроқ қилиб, тўртбурчак шаклида тўғраб оласиз. Кейин барча масаллиқларни битта идишга солиб, майонез, туз, мурч билан аралаштирасиз.

Тайёр бўлган салатни ликопларга солиб, дастурхонга тортасиз.

"Тўмарис мерослари" ўқув маркази пазандалик курси раҳбари Дилнозахон ШОКИРОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди