Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№38, 06.09.2012

"01" ОГОҲЛАНТИРАДИ!

ПАХТАНИ ЁНҒИНДАН АСРАЙЛИК

Жорий йилда Андижон туманида 5404 гектар ер майдонига чигит экилган бўлиб, 16840 тонна пахта топшириш режалаштирилган. Айни паллада йиғим-теримга тайёргарлик ишлари қизғин.

Бу борада туман ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари фермер хўжаликларида, пахтани қайта ишлаш корхоналари, тайёрлов пунктларида аҳоли, ишчи-хизматчилар орасида ёнғиндан муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар. Пахтани қабул қилиш масканларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати текширилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Азиз ҳамюртлар! Пахта йиғим-терими даврида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратайлик:

- Пахтани қайта ишлаш корхоналари, тайёрлов пунктлари, хирмонларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини яхшилаш, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминлаш;

- мавсумга жалб этилган барча турдаги транспорт воситаларининг техник жиҳатдан созлиги, ҳар бир транспортнинг ёнғин ўчириш ускунаси билан жиҳозланган бўлиши;

- пахтани транспорт қатнови йўлларида, жамоат жойларида, болалар боғчалари ва мактаблар яқинида қуритиш мумкин эмас;

- пахта заводлари, тайёрлов пунктлари, хирмонлар, пахта қуритиш жойларида, шунингдек, пахта юкланган транспорт яқинида сигарет чекиш, очиқ оловдан фойдаланиш қатъиян ман этилади;

- пахта теришга жалб этилган хашарчилар жойлашган масканларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати талаб даражасида ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситалар билан жиҳозланган бўлиши зарур;

- фавқулодда ёнғин содир бўлганда жойлардаги ёнғин хавфсизлиги қисмлари "01" рақамли телефонига зудлик билан хабар қилиш керак.

Азиз ҳамюртлар!

Пахта - юртимиз бойлиги. Уни нест-нобуд қилмай йиғиб олиш, бу даврда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш ҳар биримизнинг инсонийлик, ҳам фуқаролик бурчимиздир.

А.ЗОКИРОВ,

Андижон тумани ИИБ ЁХБ

бошлиғи, майор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди