Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№39, 14.09.2012

"ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИДА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ"

Ўзбекистон халқ демократик партияси Марказий кенгаши "Фаол аёллар" қаноти ҳамда партиянинг Андижон вилоят кенгаши ҳамкорлигида Олтинкўл туманида "Оила мустаҳкамлигини таъминлашда аёлларнинг ўрни" мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда "Мустаҳкам оила йили" давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хотин-қизлар фаоллигини ошириш, оилаларни мустаҳкамлаш, маънавиятини юксалтириш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила билан боғлиқ моддий ва маънавий муаммоларни ҳал этиш, фарзанд тарбиясида самарали ва ўзига хос усулларни қўллаш масалалари, ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ишлар, муаммо ва камчиликлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

- Мазкур семинар аёлларимиз учун жуда фойдали бўлди, - дейди Олтинкўл тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Матлубахон Мўминова. - Иштирокчилар иш фаолиятларини такомиллаштириш борасида ўзаро тажриба алмашдилар, билим ва малакаларини оширдилар.

Семинар доирасида хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш мақсадида туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан ҳамкорликда меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди