Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№39, 14.09.2012

ЭЙ, ВАТАН

Эй, Ватан, яшнар дилим гулшану баҳорингдан,

Бу кўнгил бўлғай тиниқ соф ҳаво, наҳорингдан.

Атрофга боқиб, не бахт, яйрайди кўзим беҳад,

Дунёда гўзал жой йўқ гул шаҳру гузорингдан.

Элим шижоатидан чекинди чўл-биёбон,

Саҳролар бўлди боғ-роғ сув юргач канорингдан.

Тинч-тотув, фаровонлик энг эзгу шиорингдир,

Осуда диёр доим бу ширин шиорингдан.

Мақтар Ғузорни бир дўст - очди деб гулдек чирой,

Дедим: чиройда каммас Андижон Ғузорингдан.

Азизсан, Ватан, менга, бўлмагин хор ҳеч қачон,

Арзир кўзимга суртсам олиб чанг-ғуборингдан.

Нусрат, эл фарзандисан, куйга сол юрт меҳрини,

Янграсин Ватан мадҳи чертганда дуторингдан.

Нусрат АБДУСАЛОМ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди