Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№39, 14.09.2012

ЮЛДУЗДЕК ПОРЛАСИН ҲАМИША АЁЛ

Инсон сувсиз, ҳавосиз яшай олмаганидек, жамиятни ҳам аёлсиз тасаввур этиб бўлмайди. Оиланинг асосий бўғини, таянчи бўлган аёл жамиятнинг ҳам устунларидан бири саналади.

Шунингдек, оила, рўзғор, фарзандлар тарбияси каби муҳим вазифалар ҳам аёл зиммасида. Иш кўламимиз кенг қамровли.

Қўмитамизнинг асосий таянчи - бу ўз-ўзини бошқарув тизимлари, яъни маҳаллалардир. Мавжуд 9 та ҚФЙларига 64 та маҳалла бириккан. Ҳар бир МФЙ серғайрат, билим ва маҳорати етарли бўлган маслаҳатчиларига эга. Уларнинг фаол кўмаги билан жойларда хотин-қизлар фаолиятига доир фармон ва қарорлари ижросини таъминлашга эришяпмиз. Маҳалла фаолларидан ташқари отинойи, дастурхончи опа-сингилларимиз билан ишлаш жараёнида маҳалла муаммолари, оилалардаги муҳит, иш билан бандлик масалалари ўрганилмоқда. Айниқса, оилаларнинг ижтимоий муҳофазаси, аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш масалаларида ўзаро ҳамкорлик яхши натижа беряпти.

Хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини кучайтириш кўп жиҳатдан уларни меҳнатга жалб этишга ҳам боғлиқ. Бандликни таъминлаш, аёллар тадбиркорлиги ва касаначилигини ривожлантириш орқали кўплаб янги иш ўринлари яратилмоқда. Ана шулар орқали жорий йилда Ўрмонбек ҚФЙ Бўз маҳалласида Хитой услубида чинни буюмлар ишлаб чиқариш кичик корхонаси ишга туширилди. Етмиш нафар фуқаро иш билан таъминланди, шулардан 55 нафари хотин-қизлардир. Хўжаобод ҚФЙ "Кин Илҳом" МЧЖ қошида сочиқ тўқиш цехи иш бошлади. Бу ерда 120 та ишчи ўрни яратилди. Шундан 80 нафари аёллардир. Туман марказида эса 10 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, 150 нафар ёшлар ўз иш жойига эга бўлдилар.

Шунингдек, туманимизда спорт кириб бормаган хонадоннинг ўзи йўқ. 171 минг аҳолининг 74 минг нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Аёлларимиз спорт инсон учун фойдали эканлигини, аёл соғлом бўлса, фарзандларимиз ҳам баркамол бўлишини тушуниб етганлар. "Оққўрғон" ва "Гулистон" МФЙларида хотин-қизлар ўртасида спорт оммавийлашган десам, муболаға бўлмайди. Улар ўртасида спортнинг шахмат-шашка, қўл тўпи, енгил атлетика, баскетбол турлари бўйича мусобақалар ўтказиб турилади.

Ҳар жабҳада фаол аёлларимиз давр билан ҳамнафас яшамоқдалар. Янгилик яратишга иштиёқманд, интилувчан, тадбиркор аёлларимиз юрт ободлиги ва фаровонлиги йўлида изланиб боришяпти.

Мен туманимиз аёлларини ҳамиша чирой очиб туришларини, жамиятимиз ривожига ҳисса қўшишдан толмасликларини, оилаларида юлдуздек порлаб туришларини истайман.

Матлубахон ҲАЛИЛОВА,

туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар

қўмитаси раиси, "Шуҳрат" медали соҳибаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди