Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№39, 14.09.2012

БАХТ КАЛИТИ - ҲАЛОЛЛИКДА

Оила - кичик бир Ватан, муқаддас қўрғон. Қолаверса, ҳар бир оила, хонадонда аҳиллик, тинч-тотувлик ҳукмрон бўлса, шу гўшада умргузаронлик қилаётган катта-ю кичикни ҳамма баробар ҳурмат қилади, эъзозлайди.

Балиқчи ҚФЙ, Балиқчи маҳалласидаги "Майдон" кўчасида истиқомат қилувчи Ҳамидовлар оиласи ҳам ана шундай эътирофга муносиб. Бу хонадон нафақат қишлоқ, балки тумандаги энг намунали оилалардан бири сифатида тилга олинади.

Абдумалик ота ва Маликахон аялар 5 фарзандни: 4 ўғил, бир қизни тўғри тарбия қилиб, ҳалоллик билан вояга етказишди. Ўқитиб, уйли-жойли қилишди. Оилавий ҳаётнинг ширинлиги, гўзаллиги, давомийлиги уларнинг бир мақсад сари интилишларида, меҳр-муҳаббат билан бир-бирига ҳамдардликларида намоён бўлди.

Маликахон ая ўзининг оқилалиги билан турмуш оғирликларини енгил қилишга интилди.

- Саккиз фарзанди бор катта оилага келин бўлганман, - дейди онахон. - Бироқ қайнонам эрта оламдан ўтган экан. Қайнотам, турмуш ўртоғим билан биргаликда икки қайнукам, беш нафар қайтсинглимни вояга етказиб, уйлаб-жойладик. Ўшанда энг кенжа фарзанди олти ёшда эди. Улар билан бирин-кетин болаларим ўсиб-улғайишди. Тўнғич фарзанд бўлган турмуш ўртоғим шу оилани бошқариб келаётган бағри кенг инсон. Шунинг учун ҳам маҳалла-кўй уларни "Бой ота" деб чақиришади.

Маликахон ая заҳматлар, машаққатлар ҳақида гапирмади. Турмуш ўртоғининг оила устуни эканлиги ҳақида меҳр билан сўзлади. Ўзининг бир умр шу устун йиқилмаслиги, синмаслиги учун унинг пойида, кичкина, лекин ўта мустаҳкам тиргак бўлганлигини айтмади.

Шунинг учун ҳам Маликахон ая бугунги кунда пиру бадавлат онахон сифатида фарзандла- ри-ю эл-юрт эъзозида. Тўрт ўғил: Шерзодбек, Улуғбек, Ойбек, Отабеклар турли соҳаларда меҳнат қилиб элга танилишди. Келинлари: Гўзалой - "Баркамол авлод" болалар марказининг директори, Муаззамой - 1-умумтаълим мактабида ўқитувчи, Дилоромхон - тикувчи, қизи Наргизахон ҳам ўқитувчи. 15 нафар набира бобоси ва бувиси атрофида парвона.

Келинлар қайнота-қайнонаси ҳақида гап кетганда оғзидан бол томиб сўзлашади. Бу ёқда эса Маликахон ая келинларидан ёлчиганини сўзлайди.

- Онажоним очиқкўнгил, бағрикенг, меҳрибон аёл, - дейди катта келин - Гўзалой. - Ҳаётда улардек бўлишга интиламан. Халқаро оила куни муносабати билан ўтказилган "Қайнонам онам менинг, келиним болам менинг" танловида туман ва вилоят босқичларида қатнашиб, бежизга ғолиб бўлмадик. Бу онажонимизнинг тадбирли аёл бўлганликларидан, тўрт овсинни опа-сингил қилиб, ўзлари бизни қизидай қабул қилганликларида деб биламан.

Ҳар бир гап-сўзида шукроналик бўлган онахон эса турмуш ўртоғи Абдумалик ота билан бахтли ҳаёт кечираётганини яширмайди. Бу ҳолатни унинг юз-кўзида кўрганки инсон унга ҳавас қилади.

Оиланинг камоли эркак ёки аёлнинг ўзигагина боғлиқ эмас, хонадоннинг зийнати улар ўртасидаги меҳр-муҳаббатда, тотувликда. Бахт калити эса - ҳалолликдадир!


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди