Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№39, 14.09.2012

ЯХШИ ОИЛА - ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

Нияти пок одамнинг қалби ҳамиша бошқалар корига яраш, мушкулини осон қилиш, ўзи туғилган юртнинг тараққий этишига ҳисса қўшишдек эзгу орзуларга лиммо-лим бўлади. Қалбнинг ана шу эҳтиёжи инсонни интилишга ундайди. Унга куч-қувват бағишлайди.

Мен 2004 йилдан буён Олимбек ҚФЙдаги "Ҳалфачек" маҳалласи раисининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият кўрсатиб келяпман. Иш бошлаган кезимда бироз қийналганман. Лекин астойдил интилган, билмаганини бошқалардан ўрганишдан эринмайдиган инсон қийинчиликларни албатта, енгиб ўтар экан.

Маҳалламизда 1860 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 806 нафари хотин-қиз. Истиқлол йилларида маҳалламиз тубдан янги қиёфа касб этди. Ободончилик, аҳолининг тўкин ва фаровон яшаши учун шарт-шароит яратиш маҳалламиз фаолларининг доимий юмушига айланди.

Атрофимдаги мени қўллаб-қувватлайдиган, хайрли тадбирларни ўтказишда бош-қош бўладиган, мулоҳазали, фаол аёлларнинг кўплиги кучимга-куч қўшади. Ўсархон Ҳамдамова, Дилоромхон Мавлонова, дастурхончилар: Чиннихон Аббосқулова, Кимёхон Ҳамдамова, отинойи - Жамилахон Аббосқуловаларга суянган ҳолда иш юритаман. Улар ёрдамида тўйлар, маърака, маросимларни ихчамлаштириш, ортиқча сарф-харажатга йўл қўймаслик учун турли тарғибот ишлари, намунали оилалар билан учрашувлар ташкил қиламиз.

Шунингдек, маҳаллада ишсизлик муаммосини ҳал этишга ҳам эътибор катта. Бу борада "Устоз-шогирд" йўналишида иш ташкил қилганмиз. Гулсорахон Мирзаева маҳалла ҳудудида тикувчилик цехи очди ва 10 нафар қизга ҳунар ўргатиб уларни иш билан таъминлади. Турли ҳунарманд оилалар ҳам ўз ҳунарларини ёшларга ўргатиб келмоқдалар. Натижада иш билан банд бўлган оилаларда муаммоли, кўнгилсиз воқеалар бўлмаяпти.

Оилалардаги муносабатларнинг илиқлиги, аҳиллик ва меҳр-муҳаббат барқарорлиги фарзандлар саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади, яхши оилалар эса - жамият таянчидир.

Хонзодахон МАМАТҚУЛОВА,

"Ҳалфачек" МФЙ маслаҳатчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди