№40, 21.09.2012 ФАОЛ АЁЛЛАР ПАХТА ДАЛАЛАРИДА
Айни кунда вилоятимизнинг барча гўшаларида миллий бойлигимиз - пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари қизғин паллага кирган. Пахта теримида кўплаб юрдошимизларимиз фаол иштирок этиб, "оқ олтин" хирмонининг юксалишига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Жумладан, Андижон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан шаҳардаги маҳаллалар фаоллари, маслаҳатчилари, отинойиларидан ташкил этилган гуруҳ шу кунларда Андижон туманидаги фермер хўжаликлари далаларида пахта термоқдалар.
- Фаол аёлларимиз ушбу ташаббусни жуда яхши кутиб олдилар, - дейди Андижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Муаззамхон Ваққосова. - Мақсадимиз етиштирилган пахта ҳосилини нест-нобуд қилмай йиғиштириб олишга, вилоятимиз "оқ олтин" хирмонининг юксалишига баҳоли қудрат ҳисса қўшишдир.
Дарҳақиқат, эзгу ният билан бошланган ушбу ҳаракатга қўшилаётган фаоллар сони тобора ортиб бормоқда.
|