
 |
ҚИДИРИШ |
 |
ОВОЗ БЕРИШ |
|
|
 |
Бекалик сирлари |
№42, 04.10.2012 Орастахона
КЎЗЛАРИНГИЗНИ АВАЙЛАНГ
Кўз атрофи териси жуда нозик ва ма-йин бўлади. Шу боис, кўзларга макияж қилаётган вақтда ниҳоятда эҳтиёт бўлиш лозим. Акс ҳолда бу барвақт ажин тушишига олиб келади. Агар кўзларингиз ҳорғин, маъюс бўлиб қолган бўлса, бўёқлар ёрдамида бартараф этишга уринманг. Бу сизга салбий таъсир этиши ҳам мумкин. Ишлаётган вақтда ёруғлик чап томондан тушиши, кўзни қамаштирмайдиган даражада ёрқин бўлиши лозим. Қуёшли кунларда қора кўзойнак тақиб юриш тавсия этилади. Уларни сабабсиз тақиш эса кўзлар учун зарар келтиради. Кўзларни толиқтирмаслик учун вақти-вақти билан дам бериш керак. Бунинг учун бир неча фурсатга кўзларингизни юмиб ўтиринг. Ёки яна бошқа тадбирни қўлланг: ташқарига чиқиб яшил табиатга термулинг. Уч-тўрт дақиқа давомида олис манзараларга боқиб туришга одатланинг. Кейин кўзлар учун энг яхши дам бу - уйқудир. Телевизор экрани ва компьютерларга ҳам узоқ вақт қараб ўтиришдан сақланинг.
НИГОРА тайёрлади.
|
|

|