№43, 12.10.2012 ЖАМИЯТНИНГ ТАШАББУСИ
Айни кунларда вилоятимизда "оқ олтин"ни йиғиб-териб олиш ишлари авж паллада.Турли ташкилотлар пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш учун астойдил меҳнат қилаётган пахтакорларга ўз ёрдамларини кўрсатмоқда.
"Андижон дори-дармон" ОАЖнинг "Кўчма дорихона" лойиҳаси доирасида амалга ошираётган ишлари бунинг ёрқин далилидир. Жамият томонидан бу йилги йиғим-терим мавсумида Улуғнор туманидаги ҳашарчи-талабаларга арзон ва сифатли дори-дармон етказиб берилмоқда.
- Бизнинг бу хайрли ишимиздан ҳашарчилар ва пахтакорлар жуда мамнун,- дейди жамият раиси Равшанбек Қамбаров. - Бу ишда Рустамжон Аҳмедов, Шуҳратбек Рўзибоев сингари бир қатор ходимларимизнинг хизматлари таҳсинга сазовор. Талаба-ҳашарчиларимизнинг саломатлиги биз учун жуда муҳим. Чунки, улар соғлом бўлса, пахта хирмони шубҳасиз янада юксалади.
И. БУРГУТБОЕВ,
талаба.
|