№43, 12.10.2012 ҲАЙВОНОТ БОҒИГА САЁҲАТ
Ўзбекистон Экологик Ҳаракати вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда "Болалар шаҳарчаси"да тарбияланаётган ҳамда кам таъминланган оила фарзанд-ларининг Андижон шаҳридаги ҳайвонот боғига саёҳати ташкил этилди.
Ҳайвонларни ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирда болаларга ҳайвонот дунёси ҳақида маълумот берилди. Ҳайвонот боғига ташриф буюрган болалар беҳад хурсанд бўлдилар. Саёҳатдан мақсад - болаларда жонзотларга бўлган муносабатларини яхшилаш, уларни асраб-авайлашга бўлган кўникмаларини шакллантириш эди.
У. АБДУСАЛОМОВ.
|