Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№43, 12.10.2012

ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

Андижон шаҳридаги "Баркамол авлод" ёшлар марказида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди. Унда шаҳардаги бир қатор мактаблардан 150 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этди.

Айни пайтда "Баркамол авлод" ёшлар марказида ёш мусаввирлар, тўқувчилик, юмшоқ ўйинчоқлар ясаш, компьютер саводхонлиги сингари ўндан ортиқ тўгараклар фаолият олиб бормоқда. Тадбирда тўгарак аъзолари ўзлари тайёрлаган кўргазмалари билан иштирок этдилар.

Тадбир сўнгида танловлар ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирланди.

Ш. КЕЛДИЕВ.

УЛУҒНОРДА БАДИИЙ ГИМНАСТИКА МУСОБАҚАСИ

Улуғнор туманида 1998-2006 йилларда туғилган қизлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг иқтидорли гимнастикачи қизлари иштирок этдилар.

Мусобақа якунига кўра, бадиий гимнастика бўйича Андижон олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактабидан Нигина Потопчук, Мавлуда Хасановалар биринчи, Глория Флейминг, Есения Асасарова, Маргарита Семёнова, Дилноза Қўчқоровалар ўз ёшлари бўйича гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлдилар.

Т. СИДДИҚ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди