Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№43, 12.10.2012

МАҲАЛЛА ҚЎМИТАЛАРИ РАИСЛАРИ ФАОЛИЯТИДАН

ХОЛИДАХОН ОПА - МАҲАЛЛАНИНГ ФАХРИ

Сўлим Найман қишлоғини, Чилустун тоғларини, "Занталоқ" боғларини ҳавас қилмаган инсон топилмаса керак. Холидахон Абдуқаҳҳорова ана шу қишлоқда туғилиб ўсди ва вояга етди. У мактаб пайтидаёқ бўш вақтларида ўзи ўқиган 17-умумтаълим мактаби кутубхонасига кириб, соатлаб китоб ўқирди. Унда ана шу вақтдан бошлаб кутубхоначи бўлиш орзуси туғилган. "Келажакда албатта, кутубхоначи бўламан", дерди синфдошларига.

Йиллар ўтиб, туман маданият уйига қарашли кутубхонага мудира қилиб тайинланди. У тинимсиз ўқиб, ўрганди, китобхонлар сонини кўпайтирди. Кутубхонаси эса тумандаги энг намунали кутубхоналардан бирига айланди. Бу соҳага бўлган қизиқиш уни Тошкентга, маданият институтига етаклади. 1986 йили Холидахон опа институтнинг услубчи-ташкилотчи факультетини сиртдан тамомлади.

Иш фаолияти давомида услубчи, кутубхона мудири, қишлоқ маданият уйи директори, шунинг-дек, педагог тарбиячи, МФЙ раиси вазифаларида хизмат қилди.

Холидахон опа турмуш ўртоғи Абдусаттор ака билан намунали оила қурди. Олти нафар фарзанди - тўрт қиз ва икки ўғилни тарбиялаб, вояга етказди. Эл-юртга қўшди. Ўғиллари Дилшодбек, Шерзодбеклар - тадбиркор. Қизлари Зоҳида, Шоҳида, Гулмира, Гулбаҳорлар турли касбларда фаолият юритмоқдалар. Келинлари: Наргиза - ҳамшира, Дилдора - уй бекаси. Холидахон опа 20 нафар неваранинг севимли бувижониси.

Опа айни пайтда "Қашқар" маҳалласи раиси. У 3736 нафар аҳолининг қалбига йўл топа олади. Кексалар кўнглини кўтариш, уларни ижтимоий ҳимоялаш, оғирини енгил қилиш, турли кўнгилочар тадбирлар ўтказиш Холидахон опанинг кундалик ишига айланган. У раислик қилаётган маҳаллада барча хонадонлар саранжом-у саришта, тозаликка алоҳида эътибор берилади. Намунали оилалар йилдан-йилга кўпаймоқда, маҳаллалар ўртасида ўтказиладиган кўрик-танловларда ҳам шу маҳалла доимо ғолибликни қўлдан бермай келмоқда.

Биз ҳам бу ишчан, ғайратли раисанинг бисёр орзулари амалга ошишига тилакдошмиз.

Раънохон ЖУМАНИЁЗОВА,

Булоқбоши тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди