Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№44, 18.10.2012

КАСБ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНЛОВ

Андижон шаҳридаги 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ички ишлар ходимларининг касб байрамига бағишланиб "Биз сиз билан фахрланамиз" мавзуида танлов ўтказилди.

Вилоят ички ишлар бўлими ҳамда "Камолот" ЁИҲ шаҳар бўлими ҳамкорлигида ўтказилган мазкур танловда Андижон шаҳридаги элликка яқин умумтаълим мактабларининг юзга яқин иқтидорли ўқувчилари иштирок этишди. Улар "Биз сиз билан фахрланамиз" мавзуида мусаввирлик, асфальтга расм чизиш, иншо ёзиш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Якуний натижаларга кўра, Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактаби ўқувчиси Нилуфар Абдуллаева, 39-умумтаълим мактаби ўқувчиси Муслима Узоқова ҳамда 11-умумтаълим мактаби ўқувчиси Азима Ҳакимовалар уч йўналиш бўйича биринчи ўринни қўлга киритдилар.

Ғолиблар фахрий ёрлиқ, диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

У. АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди