№44, 18.10.2012 "ОНА ТИЛИМ - ЖОНУ ДИЛИМ"
Андижон шаҳридаги 29-умумтаълим мактабида "Она тилим - жону дилим" мавзуида адабий кеча бўлиб ўтди. Кечада мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар, ота-оналар, мазкур ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирок этдилар.
Тадбирни мактабнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Наимахон Умарова очиб, ўзбек тилимизнинг жамиятдаги ўрни, унинг афзалликлари хусусида маъруза қилди.
Шундан сўнг мактабнинг фаол ўқувчилари томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди, шеърлар ўқилиб, рақслар ижро этилди.
Кечанинг мазмунли ва қизиқарли ўтишида мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Муяссархон Содиқова, Дилобархон Валиева, Дилрабо Ниёзова ҳамда Турсуной Отахўжаеваларнинг хизматлари катта бўлди.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|