Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№44, 18.10.2012

ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

Ҳар қандай меҳмон қайси уйга қадам ранжида қилса, энг аввало, ҳовлининг тўрт бурчагини бир қур кўздан кечириши ҳаммага хос одат.

Мирпўстин маҳалласида истиқомат қилувчи Дилоромхон опа ва Маҳмуджон ака Жалиловлар хонадонига киришимиз биланоқ бизни ҳам бу оиладаги саранжом-саришталик, замонавий ҳамда режали тарзда шинамгина қилиб қурилган уйдаги озодалик ва бежиримлилик оҳанрабодек ўзига тортди. Салом-аликдан сўнг, муомала-манзиратгача, ҳаммаси "Ободлик кўнгилдан бошланади", деган халқона иборанинг бежизга айтилмаганига ушбу оилада гувоҳ бўлдик.

Обиджон ака ва Таваккалхон она хонадонига катта келин бўлиб тушган Дилоромхон опа 30 йил уларнинг хизматини қилиб, дуоларини олди. Шаҳардаги 47-умумтаълим мактабида рус тили муаллимаси бўлиб 27 йил ишлади.

Қайнонаси бетоб бўлиб ётиб қолганида ишидан рухсат олиб, парваришини қилишни келинлик бурчи, деб билди. Уйда қолгач, бўш вақтида тикувчилик қилиб рўзғорга қайишди. Қизларини ёнига олиб, уларга ҳам ҳунар ўргатди. Топган даромадига тикув машиналарини кўпайтирди.

Турмуш ўртоғи Маҳмуджон ака ҳам мактабдаги ўқитувчилигидан ортиниб, ёрдам бериб юрди. Бора-бора эр-хотин ишнинг кўзини биладиган тадбиркорларга айланишди. Иш кўлами кенгайди. Уйдаги тикувчилик цехида бугун 50-60 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди.

Ҳалол меҳнат орқасидан тўрт нафар фарзандлари - Дилнозахон, Сабоҳатхон, Хуршидахон, Дилкашбеклар олий ўқув юртларида ўқиб, уйли-жойли бўлдилар.

Қайнона-қайнотанинг дуоларини олган Дилоромхон опа бугун ўзи ҳам қайнона. Келини Ҳилолахон катта ҳовлининг келди-кетдисидан чарчамайдиган, катта-ю кичикнинг ҳурматини жойига қўядиган кўнглидаги келин чиқди. Саккиз нафар набираси атрофида парвона.

Ҳа, бу хонадондаги аҳилликнинг сирини бир қарашда оила аъзоларининг хатти-ҳаракатлари, гап-сўзлариданоқ билса бўлади. Қолаверса, фарзандларини ҳалол меҳнат билан тарбиялаган, ўз изидан юзлаб шогирдларни етиштирган ўқитувчи, эндиликда тадбиркор сифатида элга танилган Маҳмуджон Жалилов билан умргузаронлик қилаётган, бошлаган хайрли ишлари билан эл корига яраётган Дилоромхон опанинг тотувликдаги ҳаёти барчанинг ҳавасини келтиради.

ЗУМРАДХОН АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди