Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№44, 18.10.2012

ФАОЛ АЁЛЛАРИМИЗ

МОҲИР ТАРБИЯЧИ

Аёлнинг гўзаллиги - шарму ҳаёсида, камтар ва хушфеъллигида, дейдилар. Дарҳақиқат, орамизда юриш-туриши, кийиниши, касб-кори ҳамда фаоллиги билан бошқаларга ибрат бўлаётган аёллар кўп. Улар орасида тарбиячи Соҳибахон Раҳмонова меҳнатсевар ва жонкуярлиги, ўз касбини севиши билан ажралиб туради.

Соҳибахонда оддий ўзбек аёлига хос яхши фазилатлар мужассам. Айни пайтда у Асака туманидаги 8-мактабгача таълим муассасасида тарбиячилик қилади. Меҳнат фаолиятига ўн беш йил бўлса-да, ҳамон ишига янги талаба каби ҳаяжон ва иштиёқ билан киришади. Касбини, болаларни, жамоасини севади. Кунини шунчаки ўтказмайди. Болалар билан турли машғулотлар ўтказаркан, кичкинтойларнинг хатти-ҳаракатларидан завққа тўлади.

Болажонларнинг бурро сўз-лаб, куйлашларида Соҳибахоннинг меҳнатлари катта. Шунингдек, Эъзозхон Юсупованинг инглиз тилини ўргатишдаги маҳорати тарбиячига ҳам қўл келди.

Ҳа, Ферузахон Ҳожимуҳаммедова раҳбарлик қилаётган боғчада бугун тилга олса арзигулик ишлар олиб борилмоқда. 75 ўринли бу боғчада катта, кичик, ўрта гуруҳлар ҳамда 2 та ясли гуруҳи ташкил этилган. Шинам ётоқхона, ошхона, барча қулайликларга эга машғулотхоналар кичкинтойлар ихтиёрида. Боғча ҳовлисида спортнинг бадантарбия, гимнастика, югуриш турлари билан шуғулланадилар. Болаларнинг соғ-лом ва дуркун ўсиб-улғайишлари учун иссиқ овқатлар, сут ва сут маҳсулотлари, шарбатлар тайёрлаб берилади. Бу борада қўли ширин ошпаз Шаҳноза Умрзоқованинг қўли-қўлига тегмайди. Моҳир тарбиячилардан Рашидахон Ашурова, энагалардан Зуҳрахон Юсупова, Каримахон Тошматова, Ширинхон Исроиловаларнинг ҳам хизмати мақтовга лойиқ.

Тиниб-тинчимас, мураббия Соҳибахон Раҳмонова ана шундай аҳил жамоанинг эъзозли қизи. У ҳамкасбларидан ўрганиб, изланиб ишлайди. Шунинг учун бўлса керак кичкинтойлар ҳам унга "Бизнинг яхши боғча опамиз", дея мурожаат қиладилар. Ўргатганларини дарров уқиб такрорлайдилар. Тайёрлов гуруҳидан 15 нафар бола мактаб томон йўл олишаркан, бемалол биринчи муаллимларининг топшириқларини бажарадилар. Чунки, улар боғча опаси кўмагида кўп нарсаларни ўрганиб олдилар.

Соҳибахон ишда илғор, оилада меҳрибон она. Икки фарзанди - Диёра ва Файзуллони меҳр билан ўстиряпти. Қайнонаси ва турмуш ўртоғи Олимжоннинг ҳурматини ўрнига қўяди. Ҳар томонлама ибратга лойиқ Соҳибахон яна бир ютуққа эришди. У туман боғча тарбиячилари ўртасида ўтказилган кўрик-танловда "Энг яхши тарбиячи" деб танланди. Касбига бўлган меҳри, истеъдоди, маҳорати билан тилга тушди.

Ҳа, Соҳибахон ёш, аммо юрагида Ватанига, касбига, оиласига меҳри лиммо-лим тарбиячи. У оилада пазанда, пишириқлар ёки тузламалар тайёрласа, офарин дейсиз. Тикиш-бичишига сўз йўқ. Шунинг учун ҳам боғчадаги қўл меҳнати ишларини ўзи бажаради. Иши билан сўзи бир фаол аёллардан бири бўлган Соҳибахоннинг қилаётган ишига, муомала маданиятига, маънавиятига, маҳоратига, тақимини ўпган сочига, латофатига ҳавас қилсак арзийди. Орамизда ёниб яшаб, меҳнат қилиб, ишда ҳам, оилада ҳам намуна бўлаётган бундай аёллар кўпаяверсин.

Мукаррама ҒАНИЖОН қизи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди