Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№44, 18.10.2012

БАДИА

БАХТ КАЛИТИ

Эрвин ШТРИТТМАТЕР,

немис адиби.

Мен учун бахт-бу сокинлик, қалбдаги хотиржамлик, атрофга шижоат ила назар солмоқлик, юракдаги беғубор сукунат ҳамда таъмасиз кўнгил... Буларнинг бари бахтни ташкил этади. Саргузаштларга ўчлик, ички бетиним ғалаён ва ўз хоҳишларининг амалга ошиши учунгина тиним билмаслик - бу баъзи бировлар учун бахт тушунчаси.

Бироқ бахтни соғинишга ҳар кимнинг ҳаққи бор. Ҳар кимнинг ҳаёти бахтли кечмоғи даркор.

Бугунги кунда баъзи бировлар ўзларини бахтга элтувчи пайғамбарлар, дея аташиб, одамларга бахт томон боришликнинг қисқа ҳамда илоҳий, шу билан бирга енгил йўлини кўрсатмоқ истагидалар.

Аммо бахт йўли қисқа бўлмайди, у бизга кунда ҳамроҳлик қилмайди. Бироқ у - одатий турмуш тарзимиз учун ҳам мавжуддир. У биздан мақсадимиз учун яқин келмоқликка катта йўқотиш сўрамайди. Биз фақатгина лаҳзалик, дея аталгувчи умримизда кўзларимизни каттароқ очиб, атрофга назар солмоғимиз лозим: қушлар макон топган дарахтга, денгиз каби кенгликларга, тўлқиннинг шижоатига... Кимки ўзи яшаб турган олам гўзаллиги ва бойлигини ҳис қила олса унинг қўлида-бахт калити. Бахт - омад ва тинимсиз интилишнинг натижаси эмас. Уни яратиб бўлмайди, у - туҳфа, яхши ишлар учун инъом, тортиқ, ҳадядир.

Ҳар тонг кўзларимизни очсак, кунимиз Яратганнинг туҳфаси эканлигини англаймиз. Бирор софдил одамни учратсак, гул ифорини ҳис этсак, қуёш нурини танамизда сезсак, юрагимизни ҳапқиртираётган муҳаббатни туйсак, биз - бахтлимиз.

Бундай бахтга эришмоқлик мушкул ҳам эмас, бундай бахт йўли олис ҳам эмас. Аслида ҳар бир кунимиз бахт томон йўлдир. Бахт баъзан шундоққина ёнимизда. У - гўё кунда ўтаётган йўлимизда очилган чечак. Унга парвариш керак. Кимда ким йўлида эътиборсиз экан, ҳеч нарса топа олмайди.

Файласуфлар таъбирича, бахт - сермазмун ҳаёт. Агарда мен ҳаётимнинг ҳар бир лаҳзасини туҳфа деб билиб, шукроналикда яшасам - энг бахтли одам бўламан.

Кунда бахтни ҳис этмоқлик ҳам ўзига хос донишмандлик талаб қилади. Ўзимни ўзим қадрлаб суйсам, ўзимни ўзим ҳатто ожизлигим учун ҳам кечира олсам - бахтлиман.

Бахтни ушлаб қолиб бўлмайди. У ҳам мисоли ҳаёт - ўта қисқадир. Менинг йўлим ҳам бошқаларники сингари азоб-уқубатлар, оғриқлар, тушунмовчиликлар, ихтилофлар ичрадир. Бахт - бу илоҳий оламда яшай олишим эмас. У барча қоронғу йўлларни четлаб ўтиш дегани эмас. Шодлик ва қайғу - иккиси ҳам ҳаёт измида. Иккиси ҳам бахтдан дарак бўлиши мумкин.

Назар солинг: у ерда - қалбингиз тубида бахт яшаяпти. Унда Яратганнинг нигоҳи. Икковининг келишуви бор...

Немис тилидан

Ҳафиза ҚЎЧҚОРОВА таржимаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди