Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№45, 25.10.2012

ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР - КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

Наргизахон ЭРГАШЕВА - Шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимизнинг эртанги куни ёруғ ва нурафшон истиқболига қаратилган.

2852 нафар ўқитувчилар шаҳар умумтаълим мактаблари ўқувчиларига таълим-тарбия бериб келмоқдалар. 26 минг 772 нафар қизлар билим олиши, одоб-ахлоқи билан доимий эътиборда. "Ораста қизлар" тўгараги ҳар бир мактабда ташкил этилган. Ушбу тўгарак фаоллари 1873 нафар. Бу йил "Зулфияхоним қизлари" кўрик-танловида 1076 нафар иқтидорли қизлар иштирок этдилар.

Шунингдек, мактаблардаги бошланғич хотин-қизлар ўртасида "Ораста бекажон" мав-зусида беллашув ўтказдик. Ушбу тадбирда 23-умумтаълим мактаби бошланғич хотин-қизлар кенгаши раиси Шижоатхон Расулова 1-ўринни эгаллади. "Энг ораста қиз" кўрик-танлови эса ўқувчи қизлар ўртасида ўтказилди. Бу номга 27-умумтаълим мактаби ўқувчиси Наргиза Орипова муносиб деб топилди. "Менинг оилам - энг обод ва гўзал хонадон" мавзусида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган расмлар кўрик-танловида 44-мактаб ўқувчиси Озода Ражаббоева 1-ўрин соҳиби бўлди. "Аёл дунёни тебратар" кўрик-танлови ёш ўқитувчилар ўртасида ўтказилди. Унда 18-мактаб ўқитувчиси Гулнорахон Садирова ғолиб деб топилди. Тизимимизда ўтказилаётган бундай тадбирлар ўқитувчи ва ўқувчи қизларни фаолликка ундайди.

Фарзандлар тарбиясида аёлнинг роли каттадир. У ўзининг бор ақл-кучини, энг аввало, оиласининг тинч-тотувлиги ва болаларининг соғлом камолга етиш йўлида сарфлашга ҳаракат қилади. Чунки инсон шахсиятини илмдан бошқа нарса тўғри йўлга сололмайди ва тараққиётга ҳам эргаштира олмайди. Демоқчиманки, биз бораётган ҳамма йўллар "фарзандларимиз баркамол бўлсин", деган хайрли ният манзилида туташади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди