Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№45, 25.10.2012

ЭЛГА ЭШ БЎЛИШ БАХТИ

Гулбаҳор МЎЙДИНОВА - "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бош мутахассиси.

Давлатимиз раҳбарининг 2004 йил 25 майда қабул қилган "Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони оила, оналик ва болалик манфаатларини таъминлаш ва ҳимоялаш, аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва оилавий спортни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу Фармон ҳамда "Мустаҳкам оила йили" давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Аёлларни иш билан таъминлаш, уларнинг меҳнат шароитларини янада яхшилаш, касаначиликни ривожлантириш ва хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш борасидаги амалий чора-тадбирлар бунинг ёрқин далилидир.

Маҳаллалардаги аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мустақил ҳаётга тайёрлашда маслаҳатчи аёлларнинг ҳиссаси катта бўлмоқда.

74та МФЙда 74 нафар маслаҳатчи фаолият кўрсатади. Улар маҳаллаларда маданий, маърифий тадбирлар ўтказиш, қадриятларимизни улуғлаш, хотин-қизларни ишга жалб этиш, оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, давлат дастурларини ҳаётга татбиқ этишга ҳаракат қиладилар.

Ана шундай, ўз ишига фидойи маслаҳатчиларимиздан "Қаландархона" МФЙ маслаҳатчиси Муҳаббатхон опа Раҳимова, "Иттифоқ" маҳалласи маслаҳатчиси Зулфизархон Қосимова, "Ишчилар" маҳалласи маслаҳатчиси Барчиной Хакимовалар эл орасида ҳурмат топиб келяпти.

Бу йил "Гулистон" МФЙ маслаҳатчиси Манзурахон Солиева "Энг намунали маслаҳатчи", Бахтиёрхон Қирғизбоева "Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари" кўрик-танловларида фахрли ўринларни эгалладилар.

Ҳа, олиб бораётган ишларимизда ютуқларимиз кўп, аммо қиладиган ишлар ҳам кам эмас.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди