№46, 01.11.2012 ЯНГИ МАИШИЙ МАРКАЗ ИШГА ТУШДИ
Марҳамат тумани, Кўтарма қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли "Дарвоз" маҳалласи ҳудудида маиший хизмат маркази ишга тушди. Марказда чеварлик, тикувчилик, зардўзлик, сартарошлик, косиблик, суратхона, компьютер хизматлари ташкил этилиб, аҳолига намунали хизмат кўрсатмоқда. Маҳаллада истиқомат қилувчи йигирма нафар ёшлар иш билан таъминланди.
Қишлоқ аҳлига катта қулайлик яратган ушбу марказнинг ташкил этилишида тадбиркор Хадичахон Рустамованинг хизматлари катта бўлди.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|