Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№47, 08.11.2012

САРҲИСОБ

ТЎҚҚИЗ ОЙЛИК ИШЛАР ТАҲЛИЛИ

Вилоят ҳокимлигида жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хотин-қизлар масалалари бўйича иш олиб борувчи доимий вилоят комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони ҳамда мазкур фармон асосида ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 июндаги 299-сон қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастури, шу-нингдек, юртбошимизнинг 2009 йил 1 июлдаги "2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда хотин-қизларни иш билан таъминлаш дастурининг бажарилиши масалалари кўриб чиқилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳ. Кетмонов олиб борган йиғилишда юқорида қайд этиб ўтилган ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида вилоятда муайян ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди. Хусусан, "Мустаҳкам оила йили" давлат дастури доирасида оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизлар фаоллигини, уларнинг жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва ролини кўтариш, репродуктив саломатлигини яхшилаш, жисмонан ва маънан баркамол авлод тарбияси борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

"Мустаҳкам оила йили" давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун 674 миллард сўмдан зиёд, шунингдек, халқаро молия муассасалари ҳамда грант маблағлари ҳисобидан 1 млн. 110 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ йўналтирилди.

Биргина хотин-қизлар тадбиркорлиги, оилавий бизнесни ривожлантириш учун тўққиз ой давомида турли манбаалар ҳисобидан 5 млрд. 395 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Ана шу соҳанинг қўллаб-қувватланиши ҳисобига кўплаб опа-сингилларимиз доимий иш ўрнига эга бўлдилар. Умуман, ҳисобот даврида хотин-қизларо учун 32645 та янги иш ўринлари яратилди. Хотин-қизлар учун яратилган янги иш ўринлариниг аксарияти кичик ва оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, уй меҳнатини ташкил этиш ва касаначиликни ривожлантириш ҳисобига тўғри келди.

Оила, оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоя қилиш, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлиигини яхшилаш борасидаги ишлар изчил олиб борилиши натижасида мазкур йўналишда ижобий кўрсаткичларга эришилди.

Вилоятда аёллар ва болалар тиббий муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган давр мобайнида вилоятдаги 743276 нафар фертиль ёшидаги аёлларнинг 97,3 фоизи чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик давомида экстрагенитал касалликлар аниқланган аёллар соғломлаштиришга жалб этилди.

Йиғилишда вилоятимизда одам савдосига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан олиб борилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар, мавжуд муаммолар ва келгусида мазкур йўналишда бажарилиши лозим бўлган ишлар хусусида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова, вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи И. Мамадалиев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи В. Ҳакимов ва бошқалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ,

Н. ХУШВАҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди