Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№47, 08.11.2012

ТАНЛОВ

ЭНГ НАМУНАЛИ МАҲАЛЛАЛАР АНИҚЛАНДИ

З. М. Бобур номли вилоят мусиқали драма ва комедия театрида "Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" кўрик-танлови фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи - маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

"Мустаҳкам оила йили" давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан ўтказилган мазкур танловнинг вилоят бос-қичида муваффақиятли қатнашган 51 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орасидан сараланган 12 та маҳалла иштирок этди.

Юртимизда фуқаролик жамиятининг ўзига хос тизими - маҳалла институтини ривожлантириш, унинг ваколат ва вазифалари кўламини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ўз навбатида маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини, мавқеини, шу билан бирга, маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Буни вилоятимизда фаолият олиб бораётган 866 та маҳалла фуқаролар йиғинларида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ёшларни истиқлол ғоялари ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш, вояга етмаганлар, хотин-қизлар ўртасида содир этиладиган салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ибратли ишлар мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Белгиланган шартларга кўра, танловда қатнашаётган фуқаролар йиғинининг фаолияти атрофлича ўрганилди. Уларнинг иш юритишдаги илғор тажрибалари, маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлари, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни, оилавий бизнесни қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларга кўмаклашиш, ёшлар тарбияси, болалар ва хотин-қизлар саломатлигини асраш, маҳалла аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасидаги ишлари атрофлича таҳлил этилди. Маҳалла фаолларининг дунёқараши, жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллиги, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билими масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Якуний натижаларга кўра, Андижон шаҳридаги "Меҳнат" маҳалласи (раиси Бахтиёрхон Қирғизбоева) биринчи ўринга сазовор бўлди. Қорасув шаҳридаги Бўрихон Аҳмедов номли маҳаллага (раиси Қирғизбой Эрматов) иккинчи, Пахтаобод туманидаги "Қумшайдон" маҳалласига (раиси Зуфаржон Собиров) учинчи ўрин насиб этди.

Ғолиблар танловнинг республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Танлов ғолиблари, шунингдек, турли номинациялар бўйича энг яхши деб топилган маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Кетмонов ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси И.Валиевлар табриклаб, уларга диплом ва эсдалик совғалар топширдилар.

Алимардон АСҚАРОВ,

"Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими

бошқаруви масъул котиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди