Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№47, 08.11.2012

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

ЎЗБЕК БЎЛИБ ТУҒИЛГАН КОРЕЙС АЁЛИ

Юн Раиса Павловна асли Тошкент вилоятининг Бўка туманида туғилган. Миллати - корейс. Лекин болалигидан шу улуғ юртга меҳр-муҳаббат, самимий инсонларга ҳурмат руҳида улғайгани боис, уни ўзбек аёлларидан ажратолмайсиз.

- Мен бир фуқаро сифатида Ўзбекистондан бошқа юртда яшашни тасаввуримга сиғдира олмайман, - дейди Раиса опа. - Сабаби, шу ерда туғилдим, камолга етдим. Юн Анатолий билан турмуш қургач эса Балиқчи туманига кўчиб келдик. Шу ерда эл орасида, маҳалла-кўйда ҳурмат-эътибор топдим. Тўрт фарзандимни оёққа турғазгунча машҳур тикувчи бўлиб ном қозондим.

1991 йилдан буён "Оқтом" хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси бўлиб ишлаб келмоқдаман. Энг қувончлиси, мамлакатимиз Президенти томонидан истиқлолимизнинг 21 йиллик айёми арафасида "Шуҳрат" медали билан тақдирландим.

Очиғи, бу юксак эътибордан юрагим тўлқинланиб, кўзимга ёш келди. Ўша кунги қувончимни тасвирлаб беришим қийин. Ўзбекистон - инсонлар эъзозланадиган, меҳнат қилганлар улуғланадиган юрт эканлигига яна бир бор амин бўлдим...

Ҳа, Раиса опа тиниб-тинчимас аёл. У иш бошлаган кезларда бу кўп қаватли уйларнинг газ, суви йўқ, атрофи асфальт қилинмаган, хароба аҳволда эди. Туман ҳокимлигининг ёрдами билан табиий газ ва ичимлик суви келтирилди. 10 та уй, 168 та хонадон, 676 та аҳоли яшайдиган бино атрофи ободонлаштирилди. Тозалик ва саранжом-саришталик доимий эътиборда бўлди.

Ҳар бир "дом"нинг уй бош-қарувчилари бўлган - Юлдузхон Тожибоева, Рақибахон Мадаминова, Фаридахон Нозимова, Дилфузахон Дадажоновалар бу борада Раиса опага елкадош бўлдилар.

Ўтган бир неча йил мобайнида уюшма тасарруфидаги кўп қаватли уйларнинг қиёфаси тубдан ўзгарди. Уйлар олдига манзарали ва мевали дарахтлар экилди, йўллар таъмирланди. 2009 йили туманда ва вилоятда ширкатлар ўртасидаги танловда "Оқтом" 1-ўринни олиб, республикада "Энг яхши ширкат" деб топилди.

Бу албатта, эл ғамини еб, елиб-югуриб меҳнат қилган Раиса опани элга суюкли қилди. Ўзбек оилалари билан қуда-анда бўлди. Катта ўғли Юн Феликс Дилдорага, Юн Михаил эса Моҳигулга уйланди. Қизи Юн Елена корейс йигитига турмушга чиқди. Олти нафар набираси атрофида парвона.

Раиса опанинг соф ўзбек тилида сўзлашиб, қадриятлар ҳамда удумларимизни ҳурмат қилишини кўриб, опани ўзбек юртининг ҳақиқий фарзанди эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди