Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№47, 08.11.2012

СИЗ НИМА ДЕЙСИЗ?

ЭПЛИ КЕЛИНМИ ЁКИ СЕПЛИ КЕЛИН...

Бир куни шундай суҳбатнинг гувоҳи бўлдим:

- Қизалоғим, сен ҳам бизни тушунгин-да. Отангга ҳам осон эмас. Ўзинг биласан, узоқ юртларда ишлаяпти. Топгани рўзғордан ошмаяпти. Сен ишламасанг, мен ишламасам...

- Мен ҳам дугоналаримга ўхшаб кийингим, уларга ўхшаб қимматбаҳо тақинчоқлар таққим келади. Лекин баридан кечиб, эвазига мебель ва келинлик сарполаримни яхши қилиб беринг, деяпман, холос.

- Бизнинг ундай қимматбаҳо мебелу сарполарга қурбимиз етмайди-ку, жон болам.

- Топган гапингиз шу. "Қурбимиз етмайди, чарчадим, жонимга тегди". Сиз тушунмайсиз, ойи. Ҳозиргилар қиз болани ақлли, одобли, эпчил бўлса келин қиламиз, дейишмай қўйди. Агар мебели чет элники, сарполари қимматбаҳо бўлса, омадли ҳам, бахтли ҳам ўша қиз.

- Дилбар, сен хато ўйлаяпсан. Ҳамма ҳам ундай эмас.

- Тунов куни қўшнимиз Саида опа билан кўришиб қолдим. У "Ойинг бу йил Дилбарни узатамиз, дегандилар. Биласан, бозорда савдо қиламан. Ёнимга жуда кўпчилик қиз суриштириб келади. Кеча икки аёл келиб "Бизга одобли, ҳушмуомала қиз керак. Ҳовли-жойи ҳам яхшироқ бўлсин, дейишди. Шу пайт сени айтай дедим-у, лекин улар "катта оғиз" эканлиги учун айтолмадим. Агар бадавлатроқ дугонанг бўлса айтгин, ўшаларга юзлаштириб қўяман, дедилар. Ойижон, кўрдингизми тақдирнинг туҳфаларини? Сарпо ҳам, қимматбаҳо мебель ҳам "менинг бахтим учун" керак...

...Э-воҳ, бу инсонларга хайрон бўламан-да. Наҳотки, инсон ўз бахтини арзимаган матолар-у, мебеллардан изласа...Дилбар ҳақ. Бугунги кунда қизнинг эшигига келаётган совчилар бўлажак келиннинг одоб-аҳлоқи, касб-кори ёки ҳушмуомаласини эмас, балки биринчи навбатда яшаш тарзи, қатор-қатор мебеллари ва данғиллама ҳовли-жойи ҳақида суруштиради. Гўё қизнинг мебели-ю сеп-сидирғалари билан куёвнинг хонадонига бахт кириб келадигандай. Ақлли, тушунган инсонлар бу каби нарсаларга унчалик эътибор бермайдилар. Чунки улар биладиларки, олаётган келини эпчил-чаққон, зийрак, қўли гул бўлса бас. Айрим қайноналар сингари сепли келин қидирмайдилар. Айтадилар-ку, "Сепли келин эмас, эпли келин ол" деб. Аслида эса ўша сеп-сидирғалар кези келганда кўзимизга кўринмайди. Оилада аҳиллик, ҳамжиҳатлик бўлмаса уларнинг бари бекор. Инсонларнинг чинакам бахти бир-бирини тушуниши, ҳурмат қилиши ва бир-бирларига оқибатли бўлишида. Оила негизини ана шундай инсоний ришталар ташкил қилсагина ўша оилада ҳар дақиқа бахт нафаси уфуриб туради.

Келин қидираётган азиз қайнонажонлар келин танлаётганларида унинг бойлиги ёки ҳовли-жойига эмас, балки яхши хулқ-атворига қараб танласалар, мақсадга мувофиқ бўларди.

Марҳабо АКБАРАЛИЕВА,

Асака тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди